Жаҳон | 07:51 / 09.12.2023
7635
2 дақиқада ўқилади

Венгрия Украинанинг ЕИга қабул қилинишига қарши чиқиш ниятида

Венгрия бош вазири Виктор Орбан Украинани «дунёдаги энг коррупциялашган мамлакатлардан бири» деб атади ва Киевни Европа Иттифоқига қабул қилиш ўрнига «стратегик шериклик» сиёсатини таклиф қилди.

Фото: John Thys/AP Photo/picture alliance

Будапешт Украинанинг Европа Иттифоқига қабул қилинишига қарши чиқади. Бу ҳақда Венгрия бош вазири Виктор Орбан 8 декабр, жума куни чоп этилган Франциянинг Le Point журналига берган интервюсида айтиб ўтди.

«Украина дунёдаги энг коррупцияга учраган мамлакатлардан бири», деб таъкидлади у ва бу мамлакатнинг Европа Иттифоқига қабул қилиниши ҳозирча мумкин бўлмаганига оид бир жиҳат эканлигини таъкидлади. Бундан ташқари, Орбан фикрича, Киевнинг ҳамжамиятга аъзолиги масаласида иқтисодий жиҳат ҳам ҳисобга олиниши керак: «Украина муҳим қишлоқ хўжалиги секторига эга йирик давлат. Агар бу қишлоқ хўжалиги тармоғининг Европа тизимига киришига рухсат берилса, уни йўқ қилади». Бош вазир, шунингдек, Венгрия аҳолисининг тўртдан уч қисми Украинанинг Европа Иттифоқига қўшилиши бўйича музокаралар бошланишига қарши эканини таъкидлади. 

Ушбу музокаралар ўрнига Орбан «стратегик шериклик» сиёсатини таклиф қилди. «Агар биз Украинанинг ЕИга яқинлашишига эришсак, бир неча йилдан кейин бу масалага қайтамиз», деди Венгрия ҳукумати раҳбари. 

Орбан ЕИ саммитидаги муваффақиятсизлик билан таҳдид қилмоқда 

Олдинроқ Орбан, агар Европа кенгаши раҳбари Шарл Мишел Украинанинг ЕИга кириши бўйича музокараларни бошлаш масаласини кун тартибидан олиб ташламаса, ЕИ декабрдаги саммити муваффақиятсиз якунланиши мумкинлигини айтди. Музокаралар ўтказиш тўғрисидаги қарор Европа Иттифоқининг барча 27 давлати давлат ва ҳукумат раҳбарлари томонидан бир овоздан қабул қилиниши керак. 

Европа дипломатларига кўра, Орбаннинг Украинага нисбатан кескин позицияси Венгриянинг Еврокомиссия томонидан мамлакатдаги қонун устуворлиги билан боғлиқ муаммолар туфайли блокланган кўп миллиардлик субсидиялар тўланишини таъминлаш учун ЕИга босимни кучайтириш истаги билан изоҳланади.

Мавзуга оид