Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
IPO доирасида “Ўзбекинвест” компанияси акциялари режалаштирилган 16 кун ўрнига 7 иш кунида сотилди
2023 йилнинг 28 ноябр куни Ўзбекистондаги энг йирик суғурта ташкилоти - “Ўзбекинвест” экспорт-импорт суғурта компанияси “Тошкент” Республика фонд биржасида бирламчи оммавий жойлаштирув (IPO)га бағишланган Road show ўтказди.
IPO учун нарх диапазони ҳар бир имтиёзли акция учун 1000 сўм этиб белгиланган. “Ўзбекинвест” 14 миллион донадан ортиқ имтиёзли акцияларни чиқарди, бу компания устав капиталининг 5%ини ташкил этади. Акциялардан кафолатланган йиллик дивиденд даромади “Марказий банкнинг асосий ставкаси + 10%” даражасида белгиланди.
“Ўзбекинвест” акцияларини оммавий жойлаштиришувининг якуний санаси жорий йилнинг 15 декабрига белгиланган бўлса-да, компаниянинг барча акциялари 7 декабрда сотилган.
Акцияларга юқори қизиқиш бўлганининг асосий сабаби “Ўзбекинвест” компаниясининг юқори рентабеллиги ва инвесторларнинг ишончи бўлди. Шунингдек, инвесторларни 2024-йил учун дивидендларнинг 36% ни ташкил этувчи юқори рентабеллиги жалб қилмоқда. Биринчи дивиденд тўловлари 2024 йилнинг июль-август ойларига мўлжалланган, акцияларни жойлаштириш эса 2023 йил декабрида бўлиб ўтмоқда.
Колл-марказ: (+998) 71−207−60−00, 1160
Сайт|Facebook|Instagram|Telegram|YouTube
Мавзуга оид
10:00 / 19.06.2026
«Ўзбекинвест» ТХИФ-2026 доирасида инвестицияларни суғуртавий қўллаб-қувватлаш соҳасида халқаро ҳамкорликни мустаҳкамламоқда ва кенгайтирмоқда
10:00 / 09.06.2026
«Ўзбекинвест» Швейцария суғурта бозорининг етакчи компаниялари билан глобал ҳамкорликни ривожлантирмоқда
10:00 / 21.05.2026
“Ўзбекинвест” ЭИСК АЖ ҳудудий филиаллари раҳбарлари Хитойда малака оширди
10:00 / 23.04.2026