17:15 / 18.12.2023
29383

Тошкентда жиноят содир этганликда гумонланиб яна 6 киши ушланди

Жиноят иши доирасида гумон қилинувчиларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов давом этмоқда.

Пойтахтда Тошкент шаҳар ИИББ ва ҳамкор ташкилотлар томонидан ўтказилаётган тезкор-профилактик тадбирларнинг “Долзарб қирқ кунлиги” доирасида бир қатор жиноятларни содир этганликда гумонланган шахслар ушланди

Ушбу шахслар Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан тергов қилинаётган жиноят иши бўйича гумон қилинувчи тарзида жалб этилган: 

1. 1988 й.т. Отабек Исломов (Жиноят кодекси 165-моддаси товламачилик; 168-моддаси фирибгарлик);


2. 1988 й.т. Азамат Салимбеков (Жиноят кодекси 165-модда 3-қисми, жуда кўп миқдорда товламачилик);

3. 1988 й.т. Шуҳрат Миноваров (Жиноят кодекси 165-модда 2-қисми, бир гуруҳ шахслар томонидан товламачилик, 168-модда фирибгарлик);

4. 1992 й.т. Шавкат Миноваров (Жиноят кодекси 165-модда 2-қисми, бир гуруҳ шахслар томонидан товламачилик);

5.  1977 й.т. Марат Уразов (Жиноят кодекси 168-моддаси 3-қисми, кўп миқдорда фирибгарлик);

6.  1992 й.т. Абдуқодир Исахунов (Жиноят кодекси 277-моддаси 3-қисми, безорилик, 168-моддаси фирибгарлик).

Жиноят иши доирасида гумон қилинувчиларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов давом этмоқда.

"Ҳурматли фуқаролар, агар сиз ушбу шахслардан ёки гуруҳ аъзоларидан жабр кўрган бўлсангиз ёки ушбу шахсларнинг жиноий хатти-ҳаракатлари бўйича маълумотларга эга бўлсангиз, Тошкент шаҳар ИИББнинг 71-206-45-69, 71-206-49-46 ёки 102 рақамларига ёхуд 99-370-73-94 телеграм рақамига мурожаат қилишингизни сўраймиз. Мурожаатчининг шахси сир сақланиши кафолатланади", дейилади ИИББ хабарида.

Мавзу
Жиноятчиликка қарши тадбирлар
2023 йил ноябр ойининг охирида Ўзбекистонда, расмийлар таърифига кўра, “криминоген вазиятни яхшилаш бўйича тезкор-профилактик тадбирлар” бошланди.
Барчаси
Top