Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Яшил» иқтисодиёт бўйича хусусий таълим хизматларига кичик грант ажратилади
“Яшил” иқтисодиёт масалалари бўйича хусусий тижорат ва нотижорат ташкилотлар томонидан ўтказилган очиқ маърузалар, конференциялар ва семинарлар, бу борада амалга оширилган консалтинг хизматлари харажатларини кичик грантлар ажратиш йўли билан қоплаш белгиланмоқда.
Вазирлар Маҳкамасининг “Яшил” иқтисодиётни ривожлантиришга йўналтирилган хусусий таълим ва консалтинг хизматларини кичик грант ажратиш орқали қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Қарор лойиҳасида “яшил” иқтисодиёт масалалари бўйича хусусий тижорат ва нотижорат ташкилотлар томонидан ўтказилган очиқ маърузалар, конференциялар ва семинарлар, бу борада амалга оширилган консалтинг хизматлари харажатларини кичик грантлар ажратиш йўли билан қоплаш белгиланмоқда.
Кичик грантларни ажратиш Савдо-саноат палатаси томонидан танланган лойиҳалар бўйича Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгаши қарорлари асосида танлов ғолиби деб топилган нодавлат нотижорат ташкилотлари ва хусусий тижорат ташкилотларига Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамияти бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси, Осиё тараққиёт банки лойиҳаси, Европа Иттифоқи дастурлари доирасидаги лойиҳа ҳамда Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги томонидан молиялаштириш орқали амалга оширилиши назарда тутилмоқда.
Кичик грантлар “яшил” иқтисодиётни ривожлантириш бўйича ижтимоий фойдали мақсадларга эришишга йўналтирилган кичик тадбиркорлик субъектлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларнинг танлов асосида танланган лойиҳаларини молиялаштириш учун пул маблағлари кўринишида берилади.
Мавзуга оид
08:50 / 08.07.2026
2026–2027 йилларда энг тез ўсадиган иқтисодиётлар маълум қилинди
08:43 / 06.07.2026
Дунёнинг энг йирик иқтисодиётлари рейтинги эълон қилинди
08:48 / 27.06.2026
Стратегик ресурслар харитаси: қайси давлат нимани назорат қилади?
17:48 / 23.06.2026