Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда ҳайдовчи Damas машинасининг томига одам миндириб ҳаракатланди
Ҳодиса Шаҳрисабз туманида содир бўлган.
Ижтимоий тармоқларда Damas ҳайдовчиси машина томига одам чиқариб олгани ва унинг ҳаётига хавф туғдирган ҳолда ҳаракатлангани акс этган видео тарқалди.
ИИВ ЙҲХББ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида содир бўлган.
Видео Қашқадарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан ўрганилиб, қоидаларни четлаб ўтган ҳайдовчига нисбатан ўрнатилган тартибда чора кўрилган.
Шунингдек, ҳайдовчига йўл ҳаракати қоидаларида белгиланган тартиб ва меъёрлар бўйича тушунтириш берилган.
«Барча ҳаракат иштирокчиларидан йўлларда қоидаларга риоя этган ҳолда ҳаракатланишларини сўраймиз. Ўзингиз ва атрофдагиларнинг саломатлигини хавф остига қўйманг!» дейилади ИИВ ЙҲХББ хабарида.
Мавзуга оид
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
08:29 / 26.05.2026
Қашқадарёда ИИБ ходими пора билан ушланди
19:41 / 20.05.2026
Қашқадарёда 25 ёшли йигит сел оқизиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди
11:45 / 18.05.2026