Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой ва Россия Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкори бўлиб қоляпти
Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги топ-10 давлатлар тўғрисида маълумот берилди.
2023 йилнинг январ-ноябр ойларида Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси 57,3 млрд АҚШ долларига етган.
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо айланмасида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар орасида Хитой етакчилик қиляпти – 12,2 млрд доллар.
Кейинги ўринлардан савдо айланмаси мос равишда 8,8 млрд ҳамда 4 млрд долларни ташкил қилган Россия ва Қозоғистон жой олди.
Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар бўйича қуйидагича кўринишга эга бўлди:
Туркия – 2,8 млрд;
Корея – 2,1 млрд;
Туркманистон – 970 млн;
Германия – 962 млн;
Қирғизистон – 878 млн;
Франция – 832 млн;
Афғонистон – 784 млн доллар.
Мавзуга оид
15:39 / 12.01.2026
Полша Ўзбекистонда савдо нуқталари очишни режалаштирмоқда
10:23 / 10.01.2026
ЕИ–Жанубий Америка: эркин савдо келишуви бўйича қарор қабул қилинди
10:12 / 27.12.2025
Чакана савдо 11 фоизга, улгуржи савдо 12,8 фоизга ўсди — янги рақамлар
13:38 / 26.12.2025