Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Bitcoin нархи яна оша бошлади, лиранинг долларга нисбатан қадрсизланиши қарийб 57 фоизга етди – халқаро молия бозори шарҳи
Ҳафта мобайнида олтин 33 долларга, алюминий 85 долларга қимматлашди. Нефтнинг деярли 3 ойлик қулаш давридан кейин, кетма-кет иккинчи ҳафта нархлар ошди. Евро долларга нисбатан 1,24 фоизга ўсиб, валюта позициясини мустаҳкамлашга эришган бўлса, Россия рубли, аксинча, 1,65 фоизга ўз қийматини йўқотди.
Инфляцияга қарши кескин ва шиддатли олиб борилган миқдорий қисқартириш сиёсати ўзининг энг юқори чўққисига етгани тўғрисида АҚШ ФЗТ раиси ишора берганди. Шундан сўнг бозор иштирокчилари енгил тортишни бошлашди.
Бу хабар бозор учун жуда ҳам муҳим ўринга эга бўлди, чунки сўнгги бир неча йиллар давомида рецессия ҳақидаги хабарлар уларни хавотирга солиб, қийнаб келган. Натижада АҚШ акция бозорлари кескин кўтарилди ва дунёнинг энг йирик 500 компаниясини бирлаштирадиган S&P500 индекси 2 ҳафта ичида қарийб 200 пунктга ошди.
Jahon Insights канали экспертлари 18 декабрдан 22 декабргача бўлган даврда халқаро молия бозорида содир бўлган энг муҳим воқеаларни таҳлил қилиб чиқди.
АҚШ топ фонд бозорлари индекси:
- S&P500: +0,75 фоиз (йил бошидан +23,38 фоиз);
- NASDAQ: +0,93 фоиз (йил бошидан +51,9 фоиз);
- DJI: +0,22 фоиз (йил бошидан +12,79 фоиз).
АҚШ фонд индекслари ноябр ойидан бери давом этаётган ўсиш суръатини давом эттирди. Ҳафта давомида NASDAQ индекси 150 пунктдан ортиқ кўтарилди, Dow Jones 80 пункт ва S&P500 индекси эса олдинги ҳафта билан солиштирганда 35 пункт тепароқда ёпилди.
Асосий қимматбаҳо металлар:
- Олтин: +1,67 фоиз (йил бошидан +12,57 фоиз);
- Кумуш: +1,46 фоиз (йил бошидан +0,97 фоиз);
- Алюминий: +3,78 фоиз (йил бошидан -2,79 фоиз);
- Мис: +0,58 фоиз (йил бошидан +1,78 фоиз).
Бозордаги об-ҳавонинг «илиши» қимматбаҳо металларга ҳам ижобий натижаларга эришишга ёрдам берди. Ҳафта мобайнида олтин 33 долларга, алюминий 85 долларга қимматлашди. Кумуш ва миснинг баҳоси мос равишда 0,34 доллар ва 0,02 долларга кўтарилди.
Нефт
- WTI: +2,30 фоиз (йил бошидан -8,86 фоиз);
- BRENT: +2,62 фоиз (йил бошидан -8,11 фоиз).
Нефтнинг деярли 3 ойлик қулаш давридан кейин, кетма-кет иккинчи ҳафта нархлар ошмоқда. Маҳсулотнинг WTI маркаси 1,65 долларга, BRENT эса 2,01 долларга кўтарилди.
Валюталар
- EUR/USD: +1,10 фоиз (йил бошидан +2,88 фоиз);
- USD/CNY: +0,19 фоиз (йил бошидан +3,20 фоиз);
- USD/TRY: +1,01 фоиз (йил бошидан +56,49 фоиз);
- USD/UZS: -0,16 фоиз (йил бошидан +10 фоиз);
- RUB/USD: +1,65 фоиз (йил бошидан +27,05 фоиз).
АҚШ доллар индекси сўнгги ҳафта ҳам пастлаш тенденциясини давом эттирди. Масалан, евро долларга нисбатан 1,24 фоизга ўсиб, валюта позициясини мустаҳкамлашга эришган бўлса, Россия рубли, аксинча, 1,65 фоизга ўз қийматини йўқотди. Шу билан бирга, доллар бошқа Осиё валюталари, шу жумладан юан ва лирага нисбатан мос равишда 1,01 фоиз ва 0,19 фоизга мустаҳкамланди. Ўзбекистон сўми эса долларга нисбатан 0,16 фоизга кучайди.
Криптовалюта
- Bitcoin: +6,28 фоиз (йил бошидан +166 фоиз);
- Ethereum: +5,91 фоиз (йил бошидан +94,7 фоиз).
Асосий криптовалюталар бир неча ҳафта тез ўсиш суръатидан сўнг, янги флет зонасида тебранишда давом этди. Ҳозирда Bitcoin 40 00 - 45 000 доллар диапазонида, Ethereum нархи эса 2 100 - 2 400 долар атрофида шаклланган.
Бозорлар ҳақида қисқача
ФЗТ раиси Жером Пауэлнинг расмий баёнотида фоиз ставкалари ўзининг энг юқори чўққисига етганлиги айтилган бўлса-да, инфляция ошиши кучайса, ставкалар яна кўтарилишига урғу берилган эди. Аммо мамлакатдаги макроиқтисодий кўрсаткичларнинг бироз заифлиги фонд бозори шубҳасиз ўсувчан трендни бошлаб беришига халақит қилмоқда. Масалан, АҚШнинг сўнгги кварталга оид ЯИМ натижаси буни тасдиқлаб беради, чунки 5,2 фоиз прогноз этилган кўрсаткич реалда 4,9 фоизни қайд этди. Бундан ташқари, ФЗТнинг келгуси сиёсати ҳақидаги гапларидан сўнг, АҚШ фонд индекслари ўзининг тарихий максимумларига жуда ҳам яқин келиб қолди, бу эса яқинда коррекция юз бериши эҳтимолини оширди.
Эслатма! Тақдим қилинган маълумотлар муаллифга тегишли бўлиб, 18 декабрдан 22 декабргача бўлган вақт оралиғидаги молия бозорида юз берган ўзгаришлар асосида тайёрланган. Ушбу мақола инвестицион маслаҳат эмас.
Мавзуга оид
10:53 / 24.04.2026
Еврозонада бизнес фаоллиги пасайди: харажатлар босими кучаймоқда
17:06 / 18.04.2026
Эрон уруши таъсири ва нақдсиз тўлов мантиқсизликлари — Беҳзод Ҳошимов билан суҳбат
08:04 / 04.04.2026
Энг йирик иқтисодиётларда аҳоли жон бошига ЯИМ ўсиши - инфографика
07:20 / 27.03.2026