Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада яшаш хонадонида 25 млн сўмлик пиротехникаларни сақлаб келган аёл аниқланди
Фарғона туманида яшаш хонадонида пиротехника воситаларини сақлаб келган аёлга чора кўрилди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Фарғона тумани ИИБ ходимлари томонидан «Наврўз» МФЙда яшовчи М.Р.нинг (аёл) яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилган. Текширув давомида аёлнинг яшаш хонадони ҳовлисида умумий баҳоси 25 миллион сўм бўлган 112 дона «7 SHOTS» номли пиротехника воситаларини ўтказиш мақсадида сақлаб келаётгани аниқланган.
Ҳолат юзасидан М.Р.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 185-моддаси 1-қисмига (пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи) асосан чора кўришлик учун жиноят ишлари бўйича Фарғона тумани судига юборилган.
Мавзуга оид
17:55 / 03.07.2026
Фарғонада қалбаки хорижий паспорт тайёрлаш билан шуғулланиб келган шахслар қўлга олинди
10:25 / 17.06.2026
Фарғонада ёнғин оқибатида 2 киши ҳалок бўлди
08:45 / 15.06.2026
Фарғонада 1 килограммдан ортиқ гашиш олиб кетаётган шахс қўлга олинди
21:36 / 14.06.2026