Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Татаристонда мигрантларни назорат қилувчи махсус агентлик ташкил этилади
У минтақадаги мигрантлар фаолиятини амалдаги норма ва қонунлар доирасида тартибга солиш билан шуғулланади.
Россия таркибига кирувчи Татаристон раҳбари Рустам Минниханов республикада чет эл фуқаролари билан боғлиқ масалаларни назорат қилувчи махсус орган ташкил этишни буюрди. У миллатлараро ва конфессиялараро муносабатлар бўйича кенгаш йиғилишида шундай таклиф билан чиқди, деб ёзди «Коммерсант».
Миннихановнинг таъкидлашича, Татаристон бугунги кунда йирик саноат маркази ҳисобланади ва «ўз олдига қўйган вазифаларни мигрантларсиз бажара олмайди».
«Аммо шу билан бирга, уларнинг Татаристондаги фаолияти амалдаги норма ва қонунлар доирасида тартибга солиниши керак. Бизда бу масалага ечим топадиган орган бўлиши керак», деди республика раҳбари.
Минниханов фақат «таклифлар киритишни буюрди». Уларни Татаристон бош вазири Алексей Песошин ва маъмурият раҳбари Асгат Сафаров кўриб чиқиши керак. Янги органни яратиш учун ҳеч қандай муддат белгиланмаган.
Рустам Миннихонов, шунингдек, «халқаро тажрибани кўриб чиқишни» таклиф қилди.
«Мигрантлар ижтимоийлашуви, улар ўзини қандай тутиш кераклигини тушуниши керак», деб таъкидлади у. Унинг сўзларига кўра, «уларни ёллаган корхона бунинг учун жавобгар бўлиши керак».
Аввалроқ, Россия президенти Владимир Путин мамлакатда меҳнат миграцияси муаммолари билан шуғулланувчи махсус орган яратишга чақирган эди.
Мавзуга оид
17:36 / 24.06.2026
Европа Иттифоқи Ўзбекистонда мигрантлар учун марказ ташкил этиши мумкин - ОАВ
21:39 / 22.06.2026
Россияда мигрантларнинг пул ўтказмаларидан комиссия ундириш таклиф этилди
17:32 / 19.06.2026
Туркияда ўлдирилган ўзбек аёллари: фожиа қаерда бошланяпти?
22:29 / 13.06.2026