Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззахда гўдак фарзандини азоблаган эркакка жиноят иши очилди
У муттасил равишда боласини азоблаб келгани таъкидланмоқда.
Жиззахда гўдак фарзандини қийнаган, ҳаёти ва соғлиғини хавфга солувчи ҳаракатлар қилган эркакка нисбатан жиноят иши очилди. Бу ҳақда болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонова хабар берди.
Аниқланишича, «инсонийликка мутлақо зид жиноий ҳаракатлар» Жиззах шаҳрида яшовчи ота томонидан фарзандига нисбатан муттасил равишда содир этилган. Бу ҳаракатлар тасиврланган видео ижтимоий тармоқларда тарқалган.
Таъкидланишича, боланинг онаси ички ишлар органларига мурожаат қилгач, 20 декабр куни Жиноят Кодексининг 110-моддаси (Қийнаш), 112-моддаси (Ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш) ва бошқа моддалари билан жиноят иши очилган.
Ҳозир тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани таъкиланмоқда.
Мавзуга оид
11:32 / 20.04.2026
Вояга етмаганлар хавфсизлигига доир янги ҳуқуқий нормалар жорий этилди
08:53 / 17.04.2026
Жиззахда ФВБ мансабдори пора олаётганда ушланди
16:19 / 10.04.2026
Навоийда болаларни уриб, ҳақоратлаган тарбиячи қамоққа олинди
14:21 / 08.04.2026