Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада содир бўлган ЙТҲда 2 киши ҳалок бўлди
Яна уч киши турли тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
Фарғона вилоятида Nexia-3 ва Tracker машиналари иштирокида одамлар ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса бугун, 3 январ куни соат 19:40 ларда содир бўлган.
Фарғона-Чимён 4P-146 автомобил йўлининг Фарғона тумани “Янгиобод” МФЙ ҳудудидан ўтган қисмида Nexia-3 иккинчи даражали йўлдан асосий йўлга шошилиб чиққан ва асосий йўлдан келаётган Tracker машинасига урилган.

Оқибатда, Nexia-3 машинасида бўлган 2 нафар йўловчи тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган. Яна 3 нафар йўловчи шифохонага ётқизилган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
10:44
Буви ва набиранинг фожиали ўлими: Андижондаги ЙТҲ қасддан одам ўлдириш дея малакаланиши керак
09:00 / 05.07.2026
Мундиалдаги дебютга расмий баҳо, қимматлаётган бензин ва ўпирилган дамба — ҳафта дайжести
13:12 / 04.07.2026
“Malibu болани 100 метргача судраб кетган” – Андижондаги мудҳиш ҳодиса тафсилотлари
10:30 / 04.07.2026