Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ давлат котиби Яқин Шарққа сафар қилади
АҚШ Давлат департаменти раҳбари Энтони Блинкен Ғазо секторида уруш бошланганидан бери тўртинчи марта Яқин Шарқ мамлакатларига ташриф буюради.

Фото: AFP
АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен яқин кунларда Яқин Шарқ бўйлаб навбатдаги турнега боради. Бу ҳақда 4 январ, пайшанба куни Давлат департаменти матбуот котиби Мэтю Миллер журналистларга маълум қилди. Унинг таъкидлашича, бу олдиндан режалаштирилганидан узоқроқ сафар. Давлат котиби Исроил, Иордан дарёси Ғарбий соҳили, Иордания, Қатар, Бирлашган Араб Амирликлари, Саудия Арабистони ва Мисрга ташриф буюради. Блинкен Яқин Шарқ давлатларидан ташқари Туркия ва Грецияга ҳам боради.
Миллернинг айтишича, яқин кунлардаги музокаралар Ғазо секторига кўпроқ гуманитар ёрдам етказиш, ҲАМАСдан қолган гаровга олинганларни озод қилиш ва Исроил-Фаластин можаросида тинч аҳоли ҳимоясини яхшилаш саъй-ҳаракатларига қаратилади. Блинкен ўз сафари давомида минтақа давлатлари можаронинг Ғазо секторидан ташқарида авж олишига йўл қўймаслик учун қандай таъсир кўрсатиши мумкинлиги борасида аниқ қадамларни муҳокама қилмоқчи, дея қўшимча қилди Миллер. Можаронинг кенгайиши ҳеч ким учун фойдали эмас - на Исроил, на бутун Яқин Шарқ минтақаси, на бутун дунё, деди Давлат департаменти вакили. Унинг сўзларига кўра, сафар давомидаги музокаралар осон кечмайди.
Октябр ойида Ғазо уруши бошланганидан бери Блинкен Яқин Шарқ бўйлаб уч марта сафар қилган.
Исроил-Фаластин можароси
7 октябр куни эрталаб ҲАМАСнинг ҳарбий қаноти - «Иззаддин ал-Қассам бригадалари» Исроилга қарши «Ал-Ақсо тўфони» операцияси бошланганини эълон қилди. Ғазо секторидан Исроил томон минглаб ракеталар отилди, қуролли гуруҳлар Исроил аҳоли пунктларига кирди.
ҲАМАСнинг билдиришича, операция босиб олинган Шарқий Қуддусдаги Ал-Ақсо масжидига бостириб кириш ва исроиллик муҳожирларнинг фаластинликларга нисбатан зўравонлиги кучайиб бораётганига жавобан амалга оширилган.
Бунга жавобан Исроил армияси Ғазо секторида ҲАМАСга қарши ўнлаб қирувчи самолётлардан фойдаланган ҳолда «Темир қиличлар» операцияси бошланганини эълон қилди.
Исроил-Фаластин можароси авж олгандан бери 22 мингдан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлди. Исроилда қурбонлар сони 1400 дан ошади. Ғазонинг 2,3 миллион аҳолиси Исроилнинг ҳаводан оммавий бомбардимон қилиши ва эксклавнинг тўлиқ блокадаси туфайли озиқ-овқат, сув ва дори-дармонлар танқислигидан азият чекмоқда.
Тавсия этамиз
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Etihad Airways Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди
Ўзбекистон | 15:18 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

20:59 / 25.06.2025
Исроил–Эрон уруши: хулосалар

14:39 / 24.06.2025
Яқин Шарқдаги вазият муносабати билан экспортчиларга фавқулодда ёрдам механизми жорий қилинди

12:20 / 23.06.2025
Давлат департаменти бутун дунё бўйлаб АҚШ фуқароларига эҳтиёт бўлишни тавсия қилди

18:37 / 21.06.2025