Ўзбекистон | 20:30 / 06.01.2024
16844
1 дақиқада ўқилади
2023 йилда турмушга чиққан ўзбекистонликларнинг 30 фоизи эрининг фамилиясига ўтди
2023 йилда Ўзбекистонда 4400 дан ортиқ эркак 20 ёшга тўлмай туриб ота бўлган. 74 нафар эркак эса 70 ёшдан кейин фарзандли бўлган.
Ўзбекистон ФҲДЁ органлари 2023 йилда 283 788 та никоҳни қайд этди. Бунда, 85 279 нафар аёл (30 фоиз) эрининг фамилиясига ўтган. Бу ҳақда Адлия вазирлиги маълум қилди.
Вазирлик хабарига кўра, 2023 йил давомида 4 418 нафар эркак 20 ёшга тўлмасидан фарзандли бўлган.
Шунингдек, 4 814 нафар эркак 50 ёшдан кейин, 834 нафар эркак 60 ёшдан кейин, 74 нафар эркак эса 70 ёшдан кейин фарзандли бўлган.
Аввалроқ Солиҳа ва Муҳаммадали исмлари 2023 йилда ҳам энг кўп қўйилган исмлар рўйхатида пешқадам бўлгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
17:16 / 05.09.2024
“Битта фарзанд” сиёсатидан сўнг: хитойлик аёллар ҳалигача болали бўлишни хоҳламаяпти
18:00 / 02.09.2024
Хорижда уйланиб олган эр, тангликда қолдирилган она ва калтакланаётган бола – асл айбдор ким?
17:48 / 12.08.2024
Бирни кўриб фикр қил, бирни кўриб шукр... Харобадаги Жаннат
07:36 / 25.07.2024