Ўзбекистон | 19:58 / 17.01.2024
9933
2 дақиқада ўқилади

PM2,5 дисперс заррачаларидан ҳимояланиш бўйича тавсиялар берилди 

Атмосфера ҳавосида ушбу заррачаларнинг юқори концентрацияси яллиғланиш, канцероген, тератоген, ситотоксик таъсирга эга бўлиб, аллергопатологиянинг ривожланишига ҳисса қўшади ва инсоннинг умр кўриш давомийлигига таъсир қилади. 

Тошкент шаҳрининг атмосфера ҳавоси таркибида зарарли PM2,5 дисперс заррачалари меъёрдан бир неча ўн баробар кўпайгани муносабати билан Санэпидқўмита улардан ҳимояланиш бўйича тавсияларни берди. 

Қайд қилинишича, PM2,5 заррачалар нафас йўлидан ўтиб, алвеолалар ва ўпка капиллярларига, тизимли қон оқимига, турли аъзоларга кириб, турли тўқималарнинг ҳужайраларига бевосита маҳаллий таъсир кўрсатади. 

Атмосфера ҳавосида ушбу заррачаларнинг юқори концентрацияси яллиғланиш, канцероген, тератоген, ситотоксик таъсирга эга бўлиб, аллергопатологиянинг ривожланишига ҳисса қўшади ва инсоннинг умр кўриш давомийлигига таъсир қилади. 

Мутахассислар PM2,5 дисперс заррачаларидан ҳимояланиш бўйича бир қатор тавсияларни берган.  

Жумладан, хона ёки иншоотларнинг пол ва токчалари, улар ичидаги буюм ҳамда ашёларни нам латта билан тозалаб туриш. Уй ёки бино ичига, атрофига сув солинган идишлар қўйиш ҳам чанг даражасини пасайтиришга хизмат қилади. Қолаверса, нам сочиқларни осиб қўйиш мумкин. 

Деразаларни ёпиқ ҳолда сақлаш. Айниқса, кечаси ва эрта тонгда эшик ва ойналарни зич ёпиш. Кўпроқ сув ичиш, очиқ ҳавода ҳаракат қилишни чеклаш. Тез-тез душ қабул қилиш, айниқса, ташқаридан уйга киргач, бу жараён нафас олишни енгиллаштиради. Оғиз ва бурун бўшлиғини тузли эритма билан ювиб ташлаш. 

Нафас олиш тизими касалликларига чалинганлар тиббий ниқобдан фойдаланиши ва уларни ҳар 2 соатда алмаштириши зарур. Кўзларни ҳам ювиш тавсия этилади. Айниқса, линзадан фойдаланувчилар учун бу жуда муҳим. 

Мавзуга оид