Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мингга яқин россиялик Латвиядан депортация қилиниши мумкин
985 нафар россияликка мамлакатни тарк этиш ёки Латвияда қолиш мақомини тартибга солиш талаби билан хат юборилди, деди миграция идораси раҳбари Майра Розе.
Латвияда яшовчи мингга яқин россияликлар миграция идорасидан икки ҳафта ичида мамлакатни тарк этиш ёки амалдаги қонунлар асосида яшаш мақомини тартибга солиш талаб қилинган хат олди. Акс ҳолда, улар депортация қилиниши мумкин, деди Фуқаролик ва миграция масалалари департаменти (ФММД) раҳбари Майра Розе 17 январ куни кечқурун миллий телевидениеда.
Идора маълумотларига кўра, бу ҳозирда 985 кишига тегишли. Апрел ойида уларга яна 2500 нафар россиялик қўшилиши мумкин. Агар улар хатга жавоб бермаса, ФММД ходимлари уларнинг охирги яшаш жойига ташриф буюради, деди Розе. Агар бу одамлар у ерда яшамаётган бўлса, идора уларни аллақачон Латвияни тарк этган деб ҳисоблайди. Қолганларнинг ҳаммаси мамлакатни тарк этишга мажбур бўлади.
Латвиянинг иммиграция тўғрисидаги янгиланган қонуни
Россиянинг Украинага кенг кўламли ҳужуми бошланганидан сўнг, Латвия ҳукумати чет элликларнинг мамлакатда бўлишини тартибга солувчи қонунчиликни ўзгартирди. Янгиланган иммиграция қонунига кўра, 2023 йил сентябрида Россия фуқароларига доимий яшаш учун берилган рухсатномалар ўз кучини йўқотди.
Латвияда яшаш учун улар Европа Иттифоқининг доимий резиденти мақомини олишга ариза топшириши керак ва бунинг учун ФММДга Латвия тилини А2 даражасида билишини тасдиқловчи ҳужжат ва молиявий манбалар сертификатини тақдим этиши керак.
Латвияда яшаш мақомини тартибга солишни бошлаган Россия фуқароларига давлат тили имтиҳонини топшириш ва доимий яшаш учун рухсатнома олишга икки йил муддат берилди.
Мавзуга оид
10:25 / 12.06.2026
АҚШдан депортация қилинган 24 нафар ўзбекистонлик Тошкентга қайтарилди
18:06 / 08.06.2026
Россияда мигрантларни тиббий кўрикдан ўтказиш муддати қисқартирилади
17:43 / 04.06.2026
1 июндан Россия қонунчилигида мигрантлар учун қатор ўзгаришлар кучга кирди
08:58 / 29.05.2026