БМТ бош котиби Гутерриш Покистон ва Эронни вазминликка чақирди
Эрон ва Покистон бир-бирининг ҳудудидаги экстремистлар базаларига ҳужум қилди. Антониу Гутерриш икки давлатни можаро янада кучайиб кетишининг олдини олишга чақирди.
Эрон ва Покистон бир-бирининг ҳудудидаги экстремистлар базаларига зарба берганидан сўнг, БМТ бош котиби Антониу Гутерриш ҳар икки томонни босиқликка чақирди. «Бош котиб икки давлат ўртасидаги барча хавфсизлик масалалари суверенитет, ҳудудий яхлитлик ва яхши қўшничиликнинг асосий тамойилларини ҳурмат қилиш асосидаги мулоқот ва ҳамкорлик орқали тинч йўл билан ҳал этилиши кераклигини таъкидлайди», - деди жаҳон ташкилоти раҳбарининг матбуот котиби Стефан Дюжаррик 18 январ оқшомида.
Сепаратчи гуруҳлар Эрон ва Покистоннинг чегарадош вилоятларида фаол бўлиб, Эроннинг шарқий Систон ва Балужистон вилоятлари ҳамда Покистоннинг ғарбий Балужистон вилоятида мустақил давлат яратишга интилмоқда.
Эрон ва Покистоннинг бир-бири ҳудудига ракета ҳужумлари
Покистон 18 январ куни Эроннинг ракета ҳужумига жавобан Эрондаги нишонларга ракета ва учувчисиз учоқлардан зарбалар берди. Ундан аввал Теҳрондаги ҳукумат Покистон ҳудудига зарба «Жайш ал-Адл» гуруҳи экстремистларига қарши қаратилганини билдирди. Покистон ҳам Эрон ҳудудига зарбадан мақсад ушбу гуруҳ экстремистлари эканини таъкидлади.
Бу воқеа эндигина яхшиланиб бораётган икки давлат муносабатларида дипломатик инқирозга олиб келди.
Мавзуга оид
15:12 / 09.11.2024
Покистондаги станцияда теракт: 24 киши ҳалок бўлди
21:39 / 08.11.2024
Покистонда ҳаво ифлосланиши ортидан боғ ва музейлар ёпилмоқда
11:27 / 07.11.2024
Ўзбекистон ва Покистон имтиёзли савдо битимига кирувчи маҳсулотлар бўйича музокара олиб бормоқда
14:15 / 06.11.2024