FT: Украина 2024 йил ёзида Россиянинг кенг кўламли ҳужумини кутмоқда
Украина ҳарбийлари Россия Федерацияси ёзда Донецк, Луҳанск, Херсон ва Запорижжя вилоятларини тўлиқ эгаллашга ҳаракат қилиши мумкинлигини истисно этмаяпти.
Россия жорий йилнинг ёзидаёқ Украина бўйлаб кенг кўламли ҳужум уюштиришни режалаштираётган бўлиши мумкин. Бу ҳақда 19 январ, жума куни Financial Times газетаси Украина ҳарбий қўмондонлигидаги манбаларга таяниб хабар берди. Нашр суҳбатдошлари кенг кўламли ҳужумдан мақсад Донецк, Луҳанск, Херсон ва Запорижжя вилоятларини тўлиқ қўлга киритиш бўлишини тахмин қилмоқда. Бундан ташқари, украиналик ҳарбийлар Россия Харкив ва ҳатто Киевни ҳам эгаллаб олишга яна бир бор уриниб кўриши мумкинлигини истисно этмаяпти.
Америка разведкаси маълумотларига кўра, Россиянинг Украинадаги якуний мақсади ўзгаришсиз қолмоқда - «мамлакатни эгаллаб олиш ва унинг халқини бўйсундириш», деб ёзади FT. FT томонидан кўриб чиқилган АҚШ разведкасининг махфийлиги ошкор этилган ҳужжатда айтилишича, шу сабабли Россия Украина шарқида бир неча йўналишда, жумладан Авдийивка атрофида, шунингдек, Лиман ва Купянск йўналишида ҳужумларини давом эттирмоқда.
Украина мудофаага тайёрланмоқда
Украина сиёсатига алоқадор ғарб расмийсига кўра, «2024 йилда иккала томонда ҳам оператив ютуқ бўлиши даргумон». «Фаол мудофаа» стратегияси - мудофаа чизиғини ушлаб туриш, бир вақтнинг ўзида заиф нуқталарни қидириш ва узоқ масофали ҳаво зарбаларини бериш - Украинага бу йил «ўз кучларини кўпайтириш» ва 2025 йилга тайёргарлик кўриш имконини беради, бунда қарши ҳужум яхшироқ имконият бўлади, деди FT манбаси.
Нашрнинг Американинг Украинага кўрсатаётган ёрдамидаги узилишлар жанг майдонига қачон таъсир қила бошлайди деган саволига, Украина сиёсатига алоқадор яна бир ғарб расмийси шундай жавоб берди: «Биз украиналиклар керак бўлган ҳамма нарсага эга эканлигига аминмиз».
Вашингтон, шунингдек, Киевни ҳарбий амалиётларга консерватив ёндашиш зарурлигига ишонтирмоқда, дея таъкидлади FT. Қуруқликдаги ҳужумлар ўрнига асосий эътибор ҳудудни ушлаб туриш, позицияларни мустаҳкамлаш ва келгуси ойларда таъминот ва кучларни оширишга қаратилади. Айни пайтда, АҚШга кўра, Украина қўшинлари имконият туғилганда Россия мудофааси заиф томонларини қидиришда давом этиши мумкин, деб таърифлайди FT тактикани.
Мавзуга оид
00:28
АҚШ Украинани ҳарбий хизматга чақирув ёшини 18 га туширишга чақирмоқда
21:58 / 27.11.2024
Кипр ҳукумати россиялик ва украиналик миллиардерларнинг «олтин» паспортларини олиб қўйди
21:03 / 27.11.2024
Учинчи жаҳон урушидан қўрққан подкастер Жо Роган Зеленскийни сўкди. Унга Кличко ва бошқа украинлар жавоб қайтарди
20:08 / 27.11.2024