Ўзбекистон | 19:06 / 24.01.2024
9037
3 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Хитой делегациялари ўртасида 15 та ҳужжат имзоланди

Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги барча шароитларда ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга қаратилган ҳужжатлар қабул қилинди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Олий даражадаги музокаралардан сўнг икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ва Хитой Халқ Республикаси раиси Си Жинпинг Қўшма баёнот имзоладилар.

Унда томонларнинг ўзаро манфаатли ҳамкорликни турли соҳаларда ҳар томонлама мустаҳкамлаш ҳамда Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги барча шароитларда ҳар томонлама стратегик шерикликни мазмун жиҳатидан бойитишга интилиши тасдиқланган.

Етакчилар ҳузурида қуйидагилар имзоланди:

  • Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва ХХР ҳукумати ўртасида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
  • Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва ХХР ҳукумати ўртасида техник-иқтисодий ҳамкорлик тўғрисида битим;
  • Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва ХХР ҳукумати ўртасида инсон ресурсларини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик тўғрисида битим;
  • Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва ХХР ҳукумати ўртасида давлат илмий-тадқиқот муассасалари ҳамкорлиги тўғрисида битим;
  • Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ва ХХР Таълим вазирлиги ўртасида хитой тилини ўқитиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
  • Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва ХХР Божхона бош бошқармаси ўртасида Ўзбекистондан Хитойга нўхат экспорт қилишда фитосанитар талаблар ва назорат тўғрисида баённома;
  • Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва ХХР Ислоҳотлар ва ривожланиш давлат қўмитаси ўртасида Хитой – Марказий Осиё – Европа темирйўл экспресслари бўйича ҳамкорликни чуқурлаштириш тўғрисида баённома;
  • Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва ХХР Тижорат вазирлиги ўртасида янги электр транспорт воситалари соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисида баённома;
  • Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ва ХХР Қишлоқ хўжалиги ва қишлоқ масалалари вазирлиги ўртасида камбағалликни қисқартириш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида аҳдлашув баённомаси;
  • Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ва ХХР Фан ва технологиялар вазирлиги ўртасида илмий-техник ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш тўғрисида ҳамкорлик баённомаси;
  • Ўзбекистон Республикаси Техник тартибга солиш агентлиги ва ХХР Стандартлаштириш маъмурияти ўртасида стандартлаштириш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида баённома;
  • Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва Хитой фуқаролик авиацияси бошқармаси ўртасида «Ҳаво ипак йўли»ни биргаликда барпо этиш тўғрисида келишув;
  • Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси ва ХХР Маданият ва туризм вазирлиги ўртасида 2024-2026 йилларда туризм соҳасидаги ҳамкорлик режаси;
  • Тошкент вилояти ва Шэнси музофоти ўртасида шериклик алоқаларини ўрнатиш тўғрисида битим;
  • Самарқанд ва Циндао шаҳарлари ўртасида шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисида битим ва бошқалар.

Мавзуга оид