Ўзбекистон | 08:10 / 24.01.2024
1972
1 дақиқада ўқилади

Хавф гуруҳига мансуб аҳоли орасида онкологик касалликни эрта аниқлаш 90 фоизга етказилади

Ўзбекистонда хавф гуруҳига мансуб аҳоли орасида онкологик касалликларни эрта аниқлашни 90 фоизга етказиш режалаштирилмоқда.

Фото: Getty images

«Аҳоли саломатлиги-2030» миллий стратегиясининг 2024-2026 йилларга мўлжалланган амалий тадбирлар режасига кўра, 35-65 ёшли аёлларни бачадон бўйни ва кўкрак бези саратонига скрининг билан қамраб олиш 70 фоизга етказилади.

50 ёшдан ошган хавф гуруҳига мансуб аҳолида ошқозон ва ўпка  саратонини эрта аниқлаш кўзда тутилмоқда.

30 ёшдан ошган хавф гуруҳидаги аҳоли орасида жигар саратонини эрта аниқлаш скрининг дастурлари жорий этилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид