Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қатар Ўзбекистондан малакали шифокор ва ҳамшираларни ишга қабул қилади
Қатарнинг тиббиёт соҳасига ихтисослашган йирик компанияси Ўзбекистондан малакали шифокор ва ҳамшираларни ишга қабул қилишни режалаштирмоқда.
Ўзбекистон элчихонаси кўмагида инвестициялар, саноат ва савдо, соғлиқни сақлаш вазирликлари, ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Қатарнинг Elegancia Healthcare компанияси вакиллари ўртасида онлайн музокаралар ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Онлайн-учрашув давомида Elegancia Healthcare компаниясининг Қатарда фаолият юритаётган шифохоналарида инглиз тилида эркин сўзлаша оладиган ўзбекистонлик малакали шифокор ва ҳамшираларни ишга қабул қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Қатар томони биринчи босқичда 50 нафар ходимни суҳбат асосида ишга қабул қилишга, кейинчалик яна 20 кишини жалб қилишга тайёрлигини маълум қилди. Суҳбатдан муваффақиятли ўтганлар иш фаолиятини бошлашдан олдин Қатар шифохоналарида ташкил этилган қисқа муддатли ўқув-амалий курсларда малака оширишлари таъкидланди.
Бўлиб ўтган музокаралар якунида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Elegancia Healthcare компанияси ўртасида мазкур соҳада ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш тўғрисида келишув имзолашга келишиб олинди.
Мавзуга оид
18:43 / 08.07.2026
Россияда чет эл фуқароларининг яшаши қоидаларини кучайтирадиган қонун қабул қилинди
11:55 / 02.07.2026
Ўзбекистонга пул ўтказмаларида Россиянинг улуши пасайишда давом этмоқда
12:17 / 30.06.2026
1,6 млн ўзбекистонлик иши туфайли рўйхатга олиш вақтида доимий яшаш жойида бўлмаган
20:27 / 26.06.2026