Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон ИИВ раҳбарлари қўшма йиғилиш ўтказди
Иштирокчилар жиноятчиликка қарши курашишда бошқармалар ўртасида минтақавий ҳамкорлик салоҳиятини ошириш масалаларини муҳокама қилди.
Фото: Қирғизистон ИИВ
26 январ куни Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида Қирғизистон ички ишлар вазири – полиция генерал-лейтенанти Улан Ниёзбеков, Қозоғистон ички ишлар вазири – полиция генерал-лейтенанти Ержан Саденов ва Ўзбекистон ички ишлар вазири – генерал-лейтенант Пўлат Бобожоновнинг уч томонлама учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш, Марказий Осиё мамлакатлари халқлари фаровонлигини таъминлаш, дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини янгилаш ва фаоллаштириш масалаларига бағишланган йиғилишда уч мамлакатдан Ички ишлар вазирлиги марказий аппарати хизмати раҳбарлари ҳам иштирок этди.
Иштирокчилар жиноятчиликка қарши курашишда бошқармалар ўртасида минтақавий ҳамкорлик салоҳиятини ошириш масалаларини муҳокама қилди. Ва улар қўшма баённомани имзолаш орқали мунтазам равишда жиноят ҳолати тўғрисида тезкор, статистик ва бошқа маълумотлар алмашинувини фаоллаштиришга келишиб олди.
Мавзуга оид
11:53 / 06.02.2026
Қозоғистон суди Россиядан қочган дезертирга бошпана беришни рад этди
09:35 / 06.02.2026
Саида Мирзиёева Қозоғистон Сенати раиси Маулен Ашимбаев билан учрашди
21:14 / 04.02.2026
АҚШ узоқ вақт давомида Марказий Осиёга етарлича эътибор бермади – Гор
18:06 / 03.02.2026