Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон БМТ билан ҳамкорликда иқлим миграцияси бўйича конференция ўтказади
Британияда Ўзбекистоннинг "яшил" ташаббусларига бағишланган вебинар бўлиб ўтди.
Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Британиянинг British Expertise International ассоциацияси томонидан БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича конференцияси (COP28) доирасидаги мамлакатимиз ташаббусларига бағишланган вебинар ташкил этилди, деб хабар бермоқда "Дунё".
Вебинарда Британия иқлим ва "яшил" энергетика бизнесининг 50 дан ортиқ вакиллари, жумладан, Халқаро савдо вазирлиги, консалтинг компаниялари ва бошқа асосий тузилмалар вакиллари иштирок этди.
Учрашув давомида Ўзбекистондаги кенг кўламли ўзгаришлар ҳақида маълумот тақдим этилди. Шунингдек, "яшил" иқтисодиётга ўтиш ва углерод нейтраллигига эришиш Ўзбекистоннинг устувор стратегик вазифалари сифатида қайд этилди.
Бундан ташқари, 2024 йилда БМТ билан ҳамкорликда "Иқлим миграцияси" мавзусида бўлиб ўтадиган конференцияга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
Вебинар сўнггида British Expertise International Ўзбекистонда "яшил" лойиҳаларни амалга оширишда Британия бизнесини бундан кейин ҳам қўллаб-қувватлашга тайёрлигини таъкидлаб ўтди.
Мавзуга оид
11:07
БМТ ҳисобот берди: давлатлар 2030 йилгача қўйилган мақсадларга секин эришмоқда
11:23 / 08.07.2026
“2030 йилга бориб сув танқислиги 15 млрд куб метрга етади” – сув вазири Ню Йоркда
10:05 / 17.06.2026
Ўзбекистон Боннда иқлим мажбуриятларини бажариш бўйича ютуқларини тақдим этди
09:02 / 11.06.2026