Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тажриба тариқасида 5 та шаҳарда сув таъминотига хусусий шериклар жалб қилинади
Президент ичимлик суви истеъмолчиларнинг 30 фоизида ҳалигача сув ҳисоблагичи ўрнатилмаганини, тизимда ўғирликлар давом этаётганини танқид қилди.
Президент йиғилишида қайд этилишича, бугунги кунда ичимлик суви иншоотларининг айримлари талабга жавоб бермайди. Шу муносабат билан сув сифати стандартларини тўлиқ янгилаб, уларни барча сув иншоотларида жорий қилиши шартлиги таъкидланди.
Мутасаддиларга камида 4 та лабораторияни жиҳозлаб, уларда ичимлик суви сифатини тўлиқ таҳлил қилишни йўлга қўйиш топширилди.
Шу билан бирга, ичимлик суви таъминоти тизимида ичимлик суви йўқотилаётгани, истеъмолчиларнинг 30 фоизида ҳалигача сув ҳисоблагичи ўрнатилмагани, тизимда ўғирликлар давом этаётгани танқид қилинди.
Таъкидланишича, “Ўзсувтаъминот” шу кунга қадар бирорта йирик хусусий шериклик лойиҳасини амалга оширмаган, ичимлик суви етказиб бериш таннархини камайтириш бўйича бош қотирмаган.
Йиғилишда аҳолини ичимлик суви билан таъминлашни кенгайтириш мақсадида тизим раҳбарларига қатор вазифалар белгилаб берилди.
Жумладан, тажриба тариқасида 5 та шаҳарда – Когон, Ширин, Янгиер, Бекобод ва Янгийўл шаҳарларида сув таъминотига хусусий шериклар жалб қилинади. Шунингдек, вилоят ҳокимларига эскирган насосларни янгилаш ишларини бошлаб, бу йил камида мингта насосни энергия тежамкорига алмаштириш топшириғи берилди.
Мавзуга оид
08:20 / 20.05.2026
Ўзбекистон сув истеъмоли юқори давлатлар рейтингига кирди
17:59 / 16.05.2026
Ўзбекистон кунлик сув истеъмоли юқори бўлган давлатлар қаторига кирди
07:18 / 05.05.2026
Сувни ифлослантирганлик учун жарима миқдори кескин оширилди
18:55 / 19.04.2026