Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда содир бўлган “авария”да йўловчи аёл ҳалок бўлди
Тан жароҳатлари олган машина ҳайдовчиси шифохонага ётқизилган.
Сурхондарё вилояти Термиз туманида ўлим билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса 2024 йил 30 январь куни соат 16:45 ларда юз берган.
Термиз тумани Гулбаҳор маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4Р-99 автомобил йўлининг 25-километрида 1989 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги Nexia-3 йўлнинг ўнг томон четига чиқиб ағдарилган.
Оқибатда, машина йўловчиси 2003 йилда туғилган аёл оғир тан жароҳатлари олиб, ҳалок бўлган. Ҳайдовчи туман шифохонасига ётқизилган.
Дастлабки маълумотларга кўра ЙТҲга ҳайдовчи эҳтиётсизлик қилиб, машинани юқори тезликда бошқаргани сабаб бўлган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видео ва фотосуратларда Nexia-3 пачақланиб кетганини кўриш мумкин.
Мавзуга оид
15:55 / 13.06.2026
Туркияда 3 кунда 4 нафар ўзбекистонлик вафот этди
15:48 / 13.06.2026
Бекободда машинада одам уриб ўлдириб, жасадни каналга оқизиб юборган “опер” 7 йилга қамалди
18:00 / 12.06.2026
Сурхондарёда уч йигит сувга чўкиб ўлди
14:06 / 11.06.2026