Спорт | 19:54 / 31.01.2024
18935
2 дақиқада ўқилади

«Пахтакор» футболчиси АПЛ клубига ижарага берилди

«Брентфорд» 18 ёшли Муҳаммадали Ўринбоевнинг трансферини тасдиқлади.

Фото: Брентфорд клуби сайти

«Пахтакор» клуби футболчиси Муҳаммадали Ўринбоев фаолиятини Англияда давом эттиради. Бу ҳақда Тошкент клуби расмий сайти хабар берган.

«Ўзбек футболи тарихида биринчи бор футболчимиз Ўзбекистондан Англияга тўғридан тўғри йўл олди. «Пахтакор» академияси тарбияланувчиси Муҳаммадали Ўринбоев фаолиятини АПЛ иштирокчиси «Брентфорд» клубида давом эттиради. Клублар ўртасидаги келишувга мувофиқ, у 30 июнга қадар «Брентфорд»да ижарада асосида ўйнайди. Ушбу муддатдан кейин эса Англия клуби Муҳаммадалини сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади», дейлади клуб хабарида.

Ўринбоев «Пахтакор»да 17 ёшга тўлмасдан ўз дебютини ўтказган ва ўз ёш тоифасида терма жамоа аъзоси саналади.

«Шу тариқа, иқтидорли футболчиларни етиштириб чиқаришда давом этаётган «Пахтакор» академиясининг навбатдаги тарбияланувчиси ҳам хориж чемпионатига йўл олди. Ҳозиргача Англиянинг профессионал клубларида ўзбек футболчиси фаолият олиб бормаган», - дея қўшимча қилинган хабарида.

Муҳаммадали Ўринбоев «Металлург» клуби ҳужумчиси Забиҳулло Ўринбоевнинг укаси саналади.

«Брентфорд» клуби АПЛ 20-туридан кейин 22 очко билан 15-ўринда бормоқда.

Мавзуга оид