Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик яна уч ойга узайтирилди
Россия босқинидан кейин эълон қилинган ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати ўнинчи марта узайтирилмоқда.
Украина парламенти Россия қўшинларининг кенг кўламли бостириб кириши бошланганидан кейин эълон қилинган ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддатини яна 90 кунга – 13 майгача узайтирди.
Президент Володимир Зеленский томонидан Олий Радага киритилган тегишли қонун лойиҳасини 355 депутатдан 335 нафари қўллаб-қувватлади, 20 нафари овоз бермади, деб ёзди «Украинска правда».
Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати ўнинчи марта узайтирилмоқда.
Украинада ҳарбий ҳолат даврида амалдаги қонунчиликка кўра, президент, парламент ва маҳаллий сайловлар ўтказиш тақиқланади. 2024 йил март ойида Украинада президентлик сайлови ўтказилиши режалаштирилган эди. 2023 йил август ойи охирида Зеленский агар уруш даврида кейинги йил сайлов ўтказилса, яна Украина президентлигига номзодини қўйиш ниятида эканини маълум қилган эди. Бироқ, ноябр ойи бошида Зеленский ҳозир сайловларга тайёргарлик кўриш вақти эмаслигини айтди.
Мавзуга оид
20:02 / 14.07.2026
Украина бош вазири Юлия Свириденко истеъфога чиқарилди
17:50 / 14.07.2026
Украина ҳеч қачон оккупацияга рози бўлмаслиги лозим – Алиев
10:50 / 14.07.2026
Киев яна ракета ҳужумига учради
23:00 / 13.07.2026