Ўзбекистон | 13:37 / 09.02.2024
14128
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда иккита автобус тўқнашди

Ҳодисага ҳайдовчилардан бирининг ёнлама ҳолатда оралиқ масофани сақламагани сабаб бўлган. Икки кун аввал ҳам худди шундай ҳодиса юз берган ва ўшанда ҳам иккита автобус шикастланган эди

Фото: Видеодан кадр

Тошкентда иккита йўловчи автобуси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. «Тошшаҳартрансхизмат» компанияси матбуот хизматининг хабар беришича, ҳодиса бугун, 9 феврал куни эрталаб рўй берган.

131-сонли “Кинг Лонг” автобуси ҳайдовчиси Х.Д. транспортни Чилонзор метроси бекатига тўхтатаётган вақтида, шу бекатда тўхтаб йўловчи тушираётган 99-сонли автобус (Yutong) билан ёнлама оралиқ масофани сақламаган.

Оқибатда 131-автобуснинг ўрта бўғин қисми ойнаси ҳамда 99-автобуснинг чап томон орқани кўриш ойнасининг корпус қисми билан бир-бирига тегиши сабабли енгил шикастланган.

Тўқнашувда ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Дастлабки суриштирув натижаларига кўра йўл-транспорт ҳодисаси 99-сонли автобус ҳайдовчиси Т.Б. айби билан содир этилган.

“Ҳозирда мазкур йўл-транспорт ҳодисаси Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан ўрнатилган тартибда расмийлаштирилганини маълум қиламиз”, дейилади хабарда.

Маълумот учун, бундан икки кун аввал 2024 йил 7 феврал куни Тошкент шаҳрида иккита электробус ёнлама оралиқ масофа сақланмагани оқибатида шикастланганди.

Мавзуга оид