Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Петербургда ўзбекистонлик ҳайдовчи киллер томонидан адашиб ўлдирилгани аниқланди
Қотил адвокатни ўлдирмоқчи бўлган, аммо адашиб, унинг ҳайдовчисини отиб ташлаган.
Россия Ички ишлар вазирлиги Санкт-Петербургда адвокатни ўлдириш учун ёлланган, аммо адашиб, унинг ҳайдовчисини отиб ташлаган гумондорни қўлга олди. Жабрланувчи Ўзбекистон фуқароси бўлиб, олган жароҳатларидан шифохонада вафот этган.
Тергов маълумотларига кўра, 58 ёшли адвокат 51 ёшли тадбиркор билан «иш юзасидан» жанжаллашиб қолган. Сўнгра, тадбиркор аввал судланган 50 ёшли дўстига 5 миллион рубл эвазига адвокатни «йўқ қилишни» буюрган. Аммо ижрочи охир-оқибат адвокатни унинг шахсий ҳайдовчиси билан адаштириб юборган. Ўзбекистонлик ҳайдовчи адвокатга тегишли Toyota Camry автомобилида унинг фарзандини мактабга олиб борганида киллер уни тўппончадан отиб ташлаган.
Жабрланувчи оғир аҳволда шифохонага ётқизилган, бироқ икки кундан кейин вафот этган.
Тергов қўмитаси қотилликка суиқасд факти бўйича жиноят иши қўзғатгани таъкидланмоқда.
Мавзуга оид
18:43 / 08.07.2026
Россияда чет эл фуқароларининг яшаши қоидаларини кучайтирадиган қонун қабул қилинди
11:55 / 02.07.2026
Ўзбекистонга пул ўтказмаларида Россиянинг улуши пасайишда давом этмоқда
12:17 / 30.06.2026
1,6 млн ўзбекистонлик иши туфайли рўйхатга олиш вақтида доимий яшаш жойида бўлмаган
20:27 / 26.06.2026