Ўзбекистон | 13:30 / 26.02.2024
3908
4 дақиқада ўқилади

Келажак учун миллионлаб дақиқалар: Beeline Uzbekistan саҳронинг қоқ марказига алоқа олиб келади

Фото: Beeline Uzbekistan

Beeline Uzbekistan Қорақалпоғистондаги Тебинбулоқ конини интернет ва овозли алоқа билан таъминлади, у ерда Triangul Metals компанияси янги юқори технологияли кон-металлургия комбинатини барпо этмоқда.

Қорақалпоғистонда амалга оширилаётган лойиҳа мамлакатимизда металл ишлаб чиқаришнинг тўлиқ циклига эга бўлган биринчи қора металлургия корхонасини яратиш имконини беради: руда қазиб олишдан тортиб, юқори қўшимча қийматга эга тайёр пўлат маҳсулотларини ишлаб чиқаришгача.

Барқарор ва ишончли алоқани таъминлаш учун замонавий технология ва қурилмалардан фойдаланиш стратегик аҳамиятга эга.

«Ўзбекистон 2030» стратегиясига киритилган йирик сармоявий лойиҳа майдончасида 2022 йилдан бошлаб мобил алоқа база станциялари барпо этилиб, сунъий йўлдош орқали интернет алоқаси ташкил этилмоқда.

Биргина 2023 йилнинг ўзида ўрнатилган уяли алоқа база станциялари туфайли жойларда ходимлар 6,5 миллион дақиқадан кўпроқ мулоқот қилиб, интернетда 143 000 ГБ маълумот алмашдилар.

«Биз Қорақалпоғистон ривожи учун чўл марказида замонавий кон-металлургия мажмуасини барпо этишдек муҳим лойиҳани амалга оширишда ўз ҳиссамизни қўшишимиздан мамнунмиз, – деди Beeline Uzbekistan корпоратив савдони ривожлантириш бўйича директори Дмитрий Фисенко.

– Олис ҳудудларни алоқа билан таъминлаш — мураккаб вазифа. Биз ушбу масалани энг янги технология ва ускуналар ёрдамида муваффақиятли ҳал қиламиз. Саноат қурилиш майдончаларининг рақамли инфратузилмаси ва юқори тезликдаги интернетга уланиш учун янги digital-стандартларни ҳисобга оламиз. Бу айниқса олис жойларда ва республиканинг оғир иқлим шароитида ишлайдиган тоғ-металлургия саноати мутахассислари учун жуда муҳимдир».

Тебинбулоқ кон-металлургия мажмуасининг қурилиши нафақат қора металлургия ва саноатга катта инвестицияларни жалб қилади. Металлургия саноати вилоят иқтисодиёти учун максимал самара келтириши назрда тутилади, чунки металлургиядаги бир нафар ишчи турдош саноат тармоқларида 7 кишигача ишчининг бандлигини таъминлайди. 2025 йилга келиб, инвесторларнинг фикрига кўра, Тебинбулоқ КМКда 5 минггача янги иш ўрнини яратиш режалаштирилган.

“Ушбу майдонда геологлар, кончилар, муҳандислар ва қурувчилар навбатчилик асосида ишлайди. Мобил алоқа ва интернетнинг пайдо бўлиши ходимларга Тошкентдаги лойиҳа офиси ва мамлакатнинг исталган нуқтасидаги қариндошлари билан тезда боғланиш имконини беради. Бу айниқса уйдан олисда узоқ вақт ўтказишларини ҳисобга олсак, уларнинг ишини янада қулай қилади”, — дея улашади Дилшод Атаханов, лойиҳа раҳбари вазифасини бажарувчи, коннинг бош муҳандиси.

Айни пайтда қамров ҳудудини кенгайтириш ва мобил интернет тезлигини ошириш учун объектда антенна-мачта иншоотини қуриш бўйича ишлар давом этмоқда. Янги база станциялари қуёш панелларига уланади.

Beeline Uzbekistan Ўзбекистонда замонавий технологияларни жорий этиш, аввал алоқа бўлмаган чекка ва аҳоли сони кам жойларда нолдан мобил инфратузилмани барпо этиш қобилиятини намойиш этди. Бу эса бўлажак комбинат қурувчиларига замонавий коммуникация технологияларидан фойдаланиш имконини бериб, иш самарадорлигини ошириш ва лойиҳани ўз вақтида амалга ошириш имконини беради.

Unitel МЧЖ 2006 йилнинг 12 сентябридан бошлаб Beeline Uzbekistan савдо белгиси остида хизматлар кўрсатиб келмоқда. Beeline Uzbekistan бош қароргоҳи Амстердам (Нидерландия) шаҳрида жойлашган VEON халқаро телекоммуникация холдинги таркибига киради.

 VEON 6 мамлакатда 160 миллиондан ортиқ абонентга эга глобал телекоммуникация ва интернет хизматларини провайдери. Унинг акциялари NASDAQ ва Euronext Amsterdam фонд бозорларида жойлашган.

 Beeline Uzbekistan'да 1,6 мингга яқин ходим ишлайди. 2006 йилдан буён Ўзбекистон бозорига кириши билан VEON мамлакат телекоммуникация соҳасига 1,4 миллиард АҚШ долларидан ортиқ сармоя киритди. Unitel МЧЖ — Ўзбекистоннинг йирик солиқ тўловчи компанияларидан бири. Beeline СБ'нинг Ўзбекистондаги фаолияти давомида 2 миллиард доллардан ортиқ солиқ тўланган.

Сайт: beeline.uz

Facebook: @beeline.uz

Instagram: @beeline_uzbekistan

Telegram: @beelineuzbekistan

Twitter: @beeline_uz

LinkedIn: @beeline-uzbekistan

Реклама

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид