Ўзбекистон | 14:42 / 02.03.2024
8418
2 дақиқада ўқилади

Андижонда чироқ ўчиши туфайли она ва унинг уч боласи лифтда қамалиб қолди

ФВБ ходимлари она ва унинг болаларига ёрдам кўрсатган. Тўхтаб қолган лифтдан уларни соғ-саломат чиқариб олган.

Фото: ФВБ

Андижон вилояти Қўрғонтепа туманида кўп қаватли уйнинг лифтида қамалиб қолган она ва унинг уч нафар боласи қутқарилган.

Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса бугун, 2 март куни содир бўлган.

Маълум қилинишича, Қўрғонтепа ФВБга “Янги ҳаёт” МФЙ Ўйингоҳ кўчасида жойлашган кўп қаватли уйнинг лифтида 4 нафар фуқаро қолиб кетгани тўғрисида фуқаролар томонидан мурожаат келиб тушган.

Берилган хабарга асосан ФВВ қутқарувчилари зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, лифтда қолиб кетган она ва унинг 3 нафар фарзандига амалий ёрдам кўрсатган. Улар соғ-саломат лифтдан чиқариб олинган.

Андижон вилояти ФВБ ахборот хизматининг Kun.uz’га маълум қилишича, аёл ва болаларнинг лифтда қамалиб қолишига чироқ ўчиб қолгани сабаб бўлган.

Аввалроқ, Тошкент шаҳридаги кўп қаватли уйлардан бирининг лифти носозлиги туфайли тўққизинчи қаватдан пастга қулаб тушгани айтилганди. Ўшанда унинг ичида одамлар ҳам бўлган. Лифт 5-қаватга етганда тормози ишлаб кетиб, уларга зарар етмаганди.

 

Мавзуга оид