Ўзбекистон | 07:30 / 02.03.2024
3320
1 дақиқада ўқилади

Россияда қийин аҳволда қолган ўзбекистонликларга ёрдам кўрсатилди 

Россияда мураккаб вазиятда қолган ўзбекистонликларга моддий ёрдам кўрсатилди. 

Фото: Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабарига кўра, Ростов-Дондаги “АзовСтрой” ва Воронеждаги корхоналарда ишлаётган ўзбекистонликлар ҳамда уларнинг иш берувчиси билан учрашувлар ташкил этилди. Красноярскда фуқаронинг иш берувчи томонидан олиб қўйилган паспорти ундириб берилди

Тулада қийин аҳволда қолган юртдошлар Москва - Наманган йўналишидаги авиарейс орқали ватанга қайтарилди. Благовешенскда мураккаб вазиятда қолган фуқароларга ҳуқуқий ҳамда моддий ёрдам кўрсатилди. Тулада ишсиз қолган фуқаролар бандлиги таъминланди.

Уфа давлат нефт-техника университетида таҳсил олаётган ўзбекистонлик ёшлар билан учрашув ташкил этилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид