Ўзбекистон | 13:29 / 08.03.2024
5677
1 дақиқада ўқилади

Транспорт воситасини нотариал идорага бормасдан сотиш имконияти яратилди

Энди транспорт воситасини нотариал идорага бормасдан сотиш мумкин. 

Сотувчи E-notarius.uz  ахборот порталида «Нотариал ҳаракатни расмийлаштириш»ни танлайди, ўзининг шахсига оид маълумотларни киритади ва нотариал ҳаракатни яратади.

Сотувчи сотилаётган автомототранспорт воситасини танлайди ва нархини киритади. Сотувчи сотиб олувчининг ЖШШИРни, шахсини тасдиқловчи ҳужжат серияси ва рақамини ва телефон рақамини киритади;

Сотиб олувчининг телефонига СМС хабарнома юборилади. Сотиб олувчи ҳаволага кириб Face-Id орқали верификациядан ўтади ва розилигини тасдиқлайди. 

Автоматик тарзда ёки ихтиёрий нотариус танланади. Нотариус нотариал ҳаракатни расмийлаштиришга қабул қилиб, вақтни белгилайди ва тарафларнинг мобил телефонига СМС хабарнома юборилади;
 
Белгиланган вақтда нотариус тарафлар иштирокида видео-конференц-алоқа орқали нотариал ҳаракатни расмийлаштиради. Битимнинг асл нусхалари тарафларга курерлик (почта) хизмати орқали юборилади.

Мавзуга оид