Ўзбекистон | 17:53 / 07.01.2026
3370
2 дақиқада ўқилади

Никоҳ шартномаларини тасдиқлаш тартиби белгиланди

Низомга кўра, нотариуслар томонидан никоҳ шартномаси нотариал идора биносида, видеоконференцалоқа орқали ёки мурожаат қилувчиларнинг хоҳишига кўра сайёр тартибда расмийлаштирилади.

«Нотариуслар томонидан никоҳ шартномаларини тасдиқлаш тартиби тўғрисида»ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Низомга кўра, нотариуслар томонидан никоҳ шартномаси нотариал идора биносида, видеоконференцалоқа орқали ёки мурожаат қилувчиларнинг хоҳишига кўра сайёр тартибда расмийлаштирилади.

Мурожаат қилувчи шартномани расмийлаштириш учун нотариал идорага мурожаат қилади ёки ЯИДХП (my.gov.uz) ёхуд «E-notarius.uz» ахборот портали орқали рўйхатдан ўтади.

Нотариус мурожаат қилувчининг шахсига аниқлик киритади.

Шартномани тасдиқлашда нотариус қуйидагиларни аниқлайди:

- тарафларнинг никоҳ ёшига етганлигини;

- тарафлар ўртасида никоҳ тузилган ёки тузилмаганлигини;

- тарафлардан бирининг бошқа шахс билан никоҳи қайд этилмаганлигини;

- илгари шартнома тузилмаганлигини.

Тўловлар амалга оширилиб, шартнома лойиҳаси тўлиқ тайёр бўлгандан сўнг, тарафлар шартномани имзолаш учун нотариус ҳузурига бир вақтда таклиф этилади.

Шартноманинг барча нусхаларини тарафлар фамилияси, исми ва отасининг исмини тўлиқ ёзиб нотариус иштирокида шахсан имзолайди.

Тайёрлаган:  Сардор Юсупов

Мавзуга оид