Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ҳизбуллоҳ» Исроил нишонларига аниқ зарба берганини маълум қилди
Ливандаги «Ҳизбуллоҳ» ҳаракати Исроил ҳарбий объектларига ракета зарбаси йўллаганини маълум қилди. «Биз «Буркан» ракеталари билан Заръитдаги ҳарбийлар казармасига аниқ ракета йўлладик», деб ҳаракат баёнотини келтирган Al Jazeera.
Исроил нашрлари ҳам Жўлан тепаликларидаги иккита ҳарбий базага Ливан томонидан зарба берилганини ёзган. «Ҳизбуллоҳ»га алоқадор каналларга кўра, бу Исроилнинг 12 мартда Ливан жанубидаги шаҳарларга берган ракета зарбаларига жавоб бўлган.
Шунингдек, Исроил нашрлари охирги бир неча кун давомида Эрон Сурия орқали «Ҳизбуллоҳ»га кўп миқдорда ўқдори етказиб бергани ҳақида ёзган.
Мавзуга оид
09:56 / 08.07.2026
Ҳамас Ғазодаги фуқаролик ҳукуматини тарқатиб юборди
17:20 / 02.07.2026
Исроилнинг Туркияга босими: геноцидни яшириш учун бошқаларни айблаш сиёсати
00:14 / 29.06.2026
Исроил ҳукумати Усмонийлар империясида арманлар геноциди бўлганини тан олди
10:45 / 27.06.2026