Ўзбекистон | 10:01 / 13.03.2024
8066
2 дақиқада ўқилади
Реклама

“Ўзбекинвест” 2023 йилда умумий қиймати 20 трлн сўм бўлган 3300 дан ортиқ инвестиция лойиҳаларини суғурта ҳимояси билан қамраб олди

2023 йилда “Ўзбекинвест” компанияси инвестиция лойиҳаларини, жумладан, тўғридан тўғри хорижий инвестициялар иштирокидаги лойиҳаларни суғурталаш бўйича фаолиятини кенгайтирди.

Фото: Ўзбекинвест

2023 йилда қабул қилинган мажбуриятлар ҳажми 20 триллион сўмни ташкил этди. Ўзбекистон ҳудудларида суғуртанинг ушбу соҳасини ривожлантириш ишларининг якуни бўйича 35 миллиард сўм миқдорида суғурта мукофотлари йиғилиши таъминланди, бу 2022 йил якуний кўрсаткичидан 120 фоизга кўпдир.

2023 йил давомида “Ўзбекинвест” компанияси томонидан инвестиция лойиҳаларини суғурта қилиш доирасида тузилган 48 та шартнома бўйича 12,8 миллиард сўм суғурта товони тўланган.

Ўзбекистон бўйича инвестиция лойиҳаларини суғурталаш бўйича тузилган шартномалар сони 3307 тани ташкил этди.

Компания йирик ва ўрта бизнес-тузилмаларга ҳамда корхоналарга қурилиш-монтаж таваккалчилиги, мулк, жавобгарлик, юкларни суғурталаш, шунингдек, экспорт шартномаларини суғурталаш каби замонавий, долзарб суғурта маҳсулотлар тўпламини таклиф этади.

2024 йилда “Ўзбекинвест” компанияси инвестиция лойиҳаларини, жумладан, Ўзбекистон ҳудудларидаги эркин иқтисодий, кичик саноат ва ихтисослаштирилган зоналар ҳудудларини суғурталашда кучли ва ишончли ҳамкор сифатида фаол бўлиб қолади.

Колл-марказ: (+998) 71−207−60−001160

Сайт | Facebook |Instagram | Telegram | YouTube

Мавзуга оид