Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда «Дамас» ёриткич устунига бориб урилди, устун «Ласетти»нинг устига тушиб кетди
Лутфий кўчасида ҳайдовчи “Дамас”ни бошқариб келаётиб рул бошқарувини йўқотган ва ёриткич устунига тўқнашган. Тўқнашувдан сўнг ёриткич устуни шу йўналишда ҳаракатланиб келаётган “Ласетти” олд қисмига тушиб кетиб, техник шикаст етказган.
Фото: Kun.uz
Чилонзор туманида “Дамас” ва “Ласетти” автомобиллари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Жорий йилнинг 17 март куни соат 14.30 ларда Чилонзор тумани Лутфий кўчасида ҳайдовчи “Дамас” русумли автомашинасини бошқариб келаётиб рул бошқарувини йўқотиб, ёриткич устунига тўқнашган ва йўл транспорт ҳодисаси содир этган.
Тўқнашувдан сўнг ёриткич устуни шу йўналишда ҳаракатланиб келаётган “Ласетти” русумли автомашина олд қисмига тушиб кетиб, техник шикаст етказган.
ЙТҲ натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишни ҳамда оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланишни сўраймиз”, дейилади Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарида.
Мавзуга оид
11:08 / 04.03.2026
Йўл безорилигини тарғиб қилувчи аккаунтлар блокланади — Рустам Жўраев
09:20 / 04.03.2026
Қатарда 11 ёшли ўзбекистонлик бола ЙТҲда вафот этди
10:06 / 01.03.2026
Тошкент вилоятида сувга оқизиб юборилган жасад 80 кунда топилди
08:00 / 01.03.2026