Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Аэрофлот» самолёти Тошкентга фавқулодда қўнди
Самолёт бортида россиялик фуқароларнинг тоби қочиб қолган.
Фото: Ижтимоий тармоқлар
Россиянинг «Аэрофлот» авиакомпаниясига тегишли Airbus A330 самолёти 21 март куни «Бангкок – Екатеринбург» йўналиши бўйича парвоз қилаётганда Тошкентга фавқулодда қўнди.
Қайд қилинишича, самолёт бортида россиялик фуқаронинг тоби қочган. Экипаж зудлик билан энг яқин аэропорт жойлашган шаҳар - Тошкентга қўнишга қарор қилган. Аэропортга тиббий ёрдам машинаси чақирилган.
Самолёт қўнгач, 59 ёшли эркак шифохонага ётқизилган. У юрак хуружига учрагани таъкидланмоқда.

Бир соат ўтгач, экипаж парвозни давом эттиришга қарор қилган. Бироқ, самолёт учиш-қўниш йўлагида ҳаракатланаётган пайтда, яна бир россияликнинг тоби қочиб қолган. Оқибатда, самолёт яна орқага қайтган ва аёл шифокорларга топширилган.
Шундан сўнг, самолёт Екатеринбург шаҳрига учиб кетган.
Мавзуга оид
10:33 / 28.02.2026
Боливияда самолёт қулаши оқибатида 15 киши ҳалок бўлди
07:23 / 23.02.2026
Honda ўзининг биринчи хусусий самолётини тақдим қилди: у мустақил равишда қўна олади
20:42 / 21.02.2026
АҚШ ҳарбий самолётлари Европа ва Арабистондаги базалар орасида мунтазам қатнамоқда – ОАВ
08:22 / 20.02.2026