Жамият | 19:07 / 24.03.2024
21318
1 дақиқада ўқилади

Фарғонада машина бошқарганини видеога олиб, ижтимоий тармоқларга жойлаган 12 ёшли боланинг отасига чора кўрилди

Бола машина бошқарганида ёнида ўртоқлари ҳам ҳам бўлган.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Фарғона вилоятида машина бошқарганини видеога олиб, ижтимоий тармоқларга жойлаган 12 ёшли боланинг отасига чора кўрилган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Бувайда туманида яшовчи 12 ёшли бола отасига тегишли машинани кўчага ҳайдаб чиққан. Ўша пайтда унинг ёнида ўртоқлари ҳам бўлган.

Улар машина бошқараётганларини видеога олиб, ижтимоий тармоқларга жойлаган ва бу кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган. Видео ЙПХ ходимлари томонидан ўрганилиб, машина ва унинг эгаси топилган.

Қайд этилишича, ҳуқуқбузар боланинг отасига МЖтКнинг тегишли моддалари билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Машина вақтинчалик сақлаш майдонига қўйилган.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид