Тошкент вилоятидаги постда 900 млн сўмлик дориларни олиб кирмоқчи бўлган шахс тўхтатиб қолинди
“Ғишткўприк” чегара божхона постида йирик миқдорда дори воситалари тўхтатиб қолинди.
Тошкент вилояти божхона бошқармаси Шахсий хавфсизлик шуъбаси тезкор вакили ҳамда Контрабандага қарши курашиш бўлими тезкор тузилмалари томонидан “Ғишткўприк” чегара божхона постига пиёда ҳолда кириб келган фуқаронинг қўл юклари божхона назоратидан ўтказилди.
Жараёнда божхона назоратига тақдим қилинмаган, умумий қиймати 908 млн сўмдан зиёд 3 944 дона ҳар хил номли дори воситалари, 2 дона контейнерда Termo-Kont MK номли совитувчи элемент ҳамда 12 дона Rich creme номли соч бўёқлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда.
Аҳолини сифатли, самарали ва хавфсиз фармацевтика маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида "Дорилар ва фармацeвтика фаолият ҳақида"ги қонунга мувофиқ, дори воситаларини ва тиббий буюмларни реализация қилиш фақат дорихоналар томонидан амалга оширилади.
Мавзуга оид
19:33 / 05.12.2024
Туркманистон Ўзбекистон билан чегарада жойлашган божхона постини фойдаланишга топширди
15:25 / 05.12.2024
ИЖҚКД дорилар хариди қонунийлиги устидан қатъий назорат ўрнатади
10:54 / 01.12.2024
Тошкент вилоятидаги божхонада 40 бош қушни кийимининг ичига яшириб ўтмоқчи бўлган шахс ушланди
17:32 / 30.11.2024