Англия: «Нюкасл» кучли тўртликда

«Нюкасл» — «Вулверҳэмптон» 3:0
Голлар: Исак (34, 57), Гордон (74). 
«Нюкасл» – Дубравка, Ҳолл, Берн, Ботман, Ливраменто (Триппиер, 85), Жоэлинтон (Майли, 83), Тонали, Гимараэс, Гордон (Уиллок, 78), Мерфи (Алмирон, 78), Исак (Осула, 78).
«Вулверҳэмптон» – Са, Агбаду, Буэно, Доэрти, Ҳван Ҳи Чан (Куня, 46), Гедеш (Беллгард, 69), Аит-Нури, Гомес (Дойл, 86), Андре (Сарабия, 86), Гомеш (Семеду, 69), Ларсен.
Огоҳлантиришлар: Доэрти (26), Агбаду (85).

«Қарғалар»нинг кучли прессинги остида қолган «Вулверҳэмптон» фақатгина дарвозабон Жозе Санинг қаҳрамонликлари эвазига ярим соатдан кўпроқ вақт чидаб берди. Аммо Исак португалиялик посбонни барибир таслми этди, у чемпионатнинг бу мавсумидаги голли сериясини саккиз ўйинга етказиб қўйди. Бу АПЛ тарихидаги энг яхши учинчи кўрсаткич, швециялик ҳужумчининг ҳозирги формаси ҳисобга олинса, у қаторасига 11 турни голсиз тарк этмаган Вардининг рекордини такрорлаши ҳам мумкин. Ундан аввал эса Руд ван Нистелройга (10 ўйин) етиб олиш талаб этилади.

Чоршанба оқшомидаги ўйинда Исак «Нюкасл»нинг асосий ҳаракатлантирувчи кучи бўлди ва барча голларда иштирок этди. Иккинчи голни ҳам у ўзи урди, кейин эса Гордонга ассистентлик қилди. Эдди Ҳау жамоаси қаторасига саккизинчи турда ғалабага эришиб, турнир жадвалида «Манчестер Сити» ва «Челси»ни ортда қолдирди. Шу тариқа, мавсум ярмига келиб ЕЧЛга йўлланма берувчи тўрт ўриндан иккитасини кутилмаганда «Ноттингҳем» ва «Нюкасл» банд қилиб турибди. Бу турда Дэвид Мойеснинг «Эвертон»га қайтишини бузган (1:0) «Астон Вилла» ҳам тўртинчи ўринни уч очколик фарқ билан таъқиб этмоқда.

«Арсенал» — «Тоттенҳэм» 2:1
Голлар: Соланке (40, автогол), Троссар (44) — Сон (25). 
«Арсенал» – Райя, Габриэл, Салиба, Люис-Скелли (Зинченко, 87), Тимбер, Райс (Мерино, 87), Парти, Эдегор, Троссар (Тирни, 77), Ҳавертц, Стерлинг (Мартинелли, 61).
«Тоттенҳэм» – Кински, Спенс, Грэй, Дрэгушин, Порро, Бергвалл, Биссума (Мэддисон, 46), Сарр (Жонсон, 46), Сон (Ришарлисон, 78), Кулусевски, Соланке.
Огоҳлантиришлар: Сарр (27), Ҳавертц (43), Люис-Скелли (87), Габриэл (90+2).