Ўзбекистон | 12:32 / 02.04.2024
10040
2 дақиқада ўқилади

Уч ҳудудда электр ва табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

Табиий ресурслардан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилмоқда.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Каттақўрғон туман бўлим томонидан ДХХ ва туман газ таъминоти бўлими ходимлари билан ҳамкорликда терговга қадар текширув ўтказилган.

Унда “Мўминхўжа” МФЙ ҳудудидаги уйда яшовчи Р.С. тижорат мақсадида ташкил этган иссиқхонани ҳеч қандай ҳужжатсиз умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, жами 587,9 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланган.

Шу каби, департаментнинг Жомбой туман бўлим томонидан “Ўзэнергоинспекция” вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда терговга қадар текширув ўтказилган.

Унда “T.” фермер хўжалигини норасмий бошқариб келган Н.И. фермер хўжалиги сув насосини ҳеч қандай ҳужжатсиз умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, жами 260,2 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланган.

Департаментнинг Учқўрғон туман бўлим томонидан “Учқўрғон тумангаз” ГТФ ходимлари билан ҳамкорликда терговга қадар текширув ўтказилган.

Унда, D.S. МЧЖ раҳбари Р.С. новвойхонани ҳеч қандай ҳужжатсиз тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига улаб, жами 135,2 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид