Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия ғарб давлатлари томонидан «терроризмни молиялаштириш» бўйича тергов бошлади
Тергов қўмитасининг даъво қилишича, Россия ва бошқа мамлакатларда терактлар уюштириш учун сарфланган пуллар Украина орқали ғарб давлатларидан келган. Хусусан, АҚШ президентининг ўғли ишлаган компания тилга олинган.
Россия ғарб давлатлари алоқадор деб даъво қилаётган «терроризмни молиялаштириш» бўйича тергов бошлади. Россия Федерацияси Тергов қўмитасининг 9 апрел, сешанба куни маълум қилишича, гап Украинадаги компаниялардан Россия ва хорижда «террорчилик ҳужумларини амалга ошириш» учун фойдаланилгани тахмин қилинган маблағлар ҳақида кетмоқда.
Департамент ҳисоботида айтилишича, террорчилик ҳаракатларини амалга ошириш учун сарфланган пуллар сўнгги йилларда, хусусан, АҚШ президенти Жо Байденнинг ўғли Хантер Байден аввалроқ кузатув кенгаши аъзоси бўлган Украинанинг Burisma нефт-газ компанияси орқали олинган.
Тергов қўмитаси бир неча миллион доллар миқдоридаги маблағларнинг «олиш манбалари ва кейинги ҳаракати» ҳамда бунга «ғарб давлатлари амалдорлари, жамоат ва тижорат ташкилотларидан аниқ шахслар» алоқадорлигини текшираётганини билдирди. Тергов органлари «террор хуружларининг бевосита ижрочилари хорижий кураторлар, ташкилотчилар ва ҳомийлар билан алоқаларини текширмоқда», дейилади хабарда.
Россия «Крокус» терактида ғарбни айблаяпти
Москва 22 март куни Москва вилоятидаги «Крокус Сити Холл» концерт залида 144 кишининг ҳаётига зомин бўлган терактда ғарб ва Украинани айбламоқда. Ҳужум учун жавобгарликни ИШИД террорчилик гуруҳи ўз зиммасига олди. АҚШ расмийларининг айтишича, улар Москвани яқинлашиб келаётган ҳужум ҳақида олдиндан огоҳлантирган. Москва бу огоҳлантиришларни провокация деб атади.
АҚШда мухолифатдаги Республикачилар партияси вакиллари президентлик сайловлари арафасида иккинчи муддатга сайланаётган президент Жо Байденни аввалроқ ўғлига Украинадаги бизнес битимларида ёрдам берганликда айбламоқда.
Феврал ойида АҚШда Федерал тергов бюросининг собиқ ахборотчиси Александр Смирнов Жо ва Хантер Байденга қарши ёлғон кўрсатма берганликда айбланиб, ҳибсга олинган эди. CNN маълумотларига кўра, Смирнов Россия разведкаси билан ҳамкорлик қилганини, хусусан, ундан Байденлар ҳақида ёлғон маълумот олганини тан олган.
Мавзуга оид
09:30 / 09.06.2026
Бухородаги тергов ҳибсхонаси ходимларига нисбатан текширув ҳаракатлари бошланди
12:00 / 05.11.2025
E-tergov ахборот тизими жорий этилади: жиноят ишлари электрон шаклга ўтади
16:08 / 18.10.2025
«Tuzel Park» ТЖМ бўйича тергов бошланди. Лойиҳа Марат Ҳамдамовга тегишли «Imarat development» билан боғлиқ
19:29 / 22.09.2025