Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда "Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари" мулоқоти ташқи ишлар вазирлари учрашуви бўлиб ўтади
2024 йилнинг 15 апрел куни Тошкент шаҳрида "Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши" cтратегик мулоқоти ташқи ишлар вазирларининг иккинчи учрашуви бўлиб ўтади.
Тадбирда Марказий Осиё мамлакатлари – Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон, кенгашга аъзо давлатлар – БАА, Баҳрайн, Қатар, Кувайт, Саудия Арабистони, Уммон давлатларидан делегациялар иштирок этиши кутилмоқда.
Йиғилишда 2023 йил 19 июл куни Жидда шаҳрида бўлиб ўтган Марказий Осиё ва Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши етакчиларининг биринчи саммитида эришилган келишувларни амалга ошириш, сиёсат, хавфсизлик, савдо-иқтисодий, инвестиция, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва атроф-муҳитни ҳимоя қилиш йўналишларида ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади.
Шунингдек, 2025 йилда Самарқандда ўтказилиши режалаштирилган "Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши" форматидаги навбатдаги олий даражадаги учрашувга тайёргарлик кўриш бўйича фикр алмашилади.
Учрашув якунида қўшма баёнот қабул қилиниши кўзда тутилган.
Мавзуга оид
22:10 / 11.07.2026
Тошкент Осиёдаги яшаш учун энг қиммат шаҳарлар рейтингида 74-ўринда қайд этилди
08:40 / 09.07.2026
ЖССТ Марказий Осиёни жазирама хавфидан огоҳлантирди
18:06 / 08.07.2026
Европа ва Марказий Осиёда жазирама иссиқнинг янги тўлқинлари кутилмоқда - ЖССТ
19:35 / 05.07.2026