Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕИ кенгаши: «Чет эл агентлари» ҳақидаги қонун Гуржистонни Евроиттифоқдан узоқлаштиради
16 апрел куни Гуржистон парламентида Руставели шоҳкўчасида минглаб одамларнинг норозилик намойиши фонида «чет эл агентлари» ҳақидаги қонун лойиҳаси бўйича биринчи йиғилиш бўлиб ўтди. ОАВ парламент олдида намойишчилар қўлга олингани ҳақида хабар бермоқда.
«Чет эл агентлари» ҳақидаги қонун лойиҳасининг қабул қилиниши Гуржистонни Европа Иттифоқига қўшилишдан узоқлаштиради, дейди Европа кенгаши раиси Шарл Мишел. «Гуржистон халқи Европа йўлини танлади ва бунга жавобан Европа кенгаши ўтган йилнинг декабрида Гуржистонга номзод мақомини берди. «Хорижий таъсирнинг шаффофлиги тўғрисида»ги қонун Гуржистоннинг Европа Иттифоқига интилишларига тўғри келмайди», — деб ёзади у ижтимоий тармоқлардаги ўз саҳифасида.
16 апрел куни Гуржистон парламенти «чет эл агентлари» ҳақидаги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқишни бошлади. Мухолифат ва нодавлат ташкилотлар унинг қабул қилинишига қарши. Бу ташаббус Европа Иттифоқи давлатлари ва АҚШ томонидан ҳам танқид қилинмоқда. Шу муносабат билан Гуржистоннинг ҳукмрон партияси ғарбий шерикларни «мамлакатнинг ички ишларига ҳаддан ташқари аралашишда» айблади, «Гуржистон орзуси» раҳбари Каха Каладзе эса Европа Иттифоқи ва АҚШни СССР давридаги КПСС марказий қўмитаси билан таққослади. «Бугун худди совет иттифоқидаги каби кўрсатмалар бўлмоқда. Агар сиз уларни марказий қўмита билан мувофиқлаштирмасангиз, олдинга бир қадам ҳам ташлолмайсиз».
15 мингга яқин киши «чет эл агентлари» тўғрисидаги қонун қабул қилинишига қарши чиқди
Қонун лойиҳасини кўриб чиқишнинг биринчи кунида овоз бериш жараёнини амалга ошмади. Расмий версияга кўра, парламент аъзолари ўртасида чўзилган баҳс-мунозаралар туфайли у қолдирилди. Парламент раиси Шалва Папуашвили тушунтиришича, регламентга кўра, ялпи мажлис кечки саккиздан кечиктирмай тугайди ва у пайтгача сўзга чиқишни истаган барча депутатлар сўзга чиқишга улгурмаган.
Овоз бериш 17 апрел, чоршанба куни бўлиб ўтиши кутилмоқда. Айни пайтда, «чет эл агентлари» тўғрисидаги қонун бўйича парламент йиғилиши оммавий норозиликлар фонида бўлиб ўтди. Қонун қабул қилинишига қарши намойишчилар парламент биноси яқинидаги Руставели шоҳкўчасини тўсиб қўйди. ОАВ маълумотларига кўра, Тбилиси кўчаларига 15 мингга яқин одам чиққан.
Кечга яқин намойишчилар тўпланган жойларда махсус кучлар ва сув пуркагичлар кўринди. Полиция одамларни қўлга олишни бошлади. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, махсус кучлар намойишда қатнашганларга қарши кўздан ёш оқизувчи газдан фойдаланган.
Мавзуга оид
08:21 / 07.03.2026
ЕИ гуржистонлик дипломатлар учун визасиз режимни тўхтатди
11:17 / 10.02.2026
ЕИ илк бор учинчи давлатлар портларига санкция қўллашни кўриб чиқмоқда
23:16 / 12.01.2026
Гуржистоннинг собиқ бош вазири Гарибашвили беш йилга қамалди
10:03 / 09.01.2026