Миямизни ўғирлашлари мумкин – Илон Маск компанияси инсон миясини ўқиш устида ишлаяптими?
Инсон миясига чип ўрнатиш орқали ундаги фикрларни ўқиш устида ҳаракатлар бошлаб юборилган. Агар булар амалда қўллана бошласа, инсон мияси ортиқ махфий бўлмай қолади. Ундан исталган ахборотни олиш мумкин бўлади.
Миллиардер Илон Маскка тегишли салтанат ҳақида билмайдиганлар топилмаса керак: Tesla машиналари, SpaceX ракеталари, Twitter ижтимоий тармоғи, Марс сайёрасини колониялаштириш ҳаракатлари. Ҳаммасидан ҳам мия чиплари билан шуғулланувчи Neuralink компанияси хавфлироқ бўлиши мумкин.
Neuralink қандай компания?
Бу компания миясига чип ўрнатилиб, фикр кучи билан компютер ёрдамида мулоқот қила бошлаган Нолан Арбо каби фалажликка чалинган кишиларга ёрдам беради. Нолан миясига чип қўйишга розилик билдирган биринчи шахс бўлди. Фалажликка дучор бўлган шахсларнинг миясига ўрнатилган чиплар орқали улар бошқалар билан фикр кучи ёрдамида мулоқот қила олиши мумкин, чиплар бунга ёрдам беради.
2016 йилда ишга туширилган компания 2019 йилда мияга имплант қўйиш учун эгилувчан "иплар" ва имплант қилиш учун худди тикиш машинасига ўхшаш кўринишдаги робот ихтироси ҳақида маълум қилди. Ғояга кўра, имплант "иплар" фалаж бўлган кишининг миясига ўрнатилиб, унинг миясидаги сигналларни ўқийди ва ундаги маълумотларни компютер ёки iPhone қурилмасига узатиб туради. Бунинг учун ниманидир босиш, ёзиш керак бўлмайди.
2023 йилда эса Neurolink АҚШ озиқ-овқат ва фармацевтика назорати идорасидан (FDA) одамлар устида тадқиқот ўтказишга розилик олганини маълум қилган. Ўшанда имплант – ташқи қурилма мияни бошқариш имконини бериш-бермаслигини ўрганиш учун фалаж бўлиб қолган кўнгиллилар изланганди.
Ниҳоят, январ ойида илк инсоннинг миясига чип ўрнатилгани ҳақида хабар берилди. У фикр кучи ёрдамида твит ёзди, шахмат ўйнади.
Агар технология инсонлар ҳаётини яхшилаш ҳақида ўйласа, бу жуда яхши. АҚШнинг ўзида фалажликка дучор бўлган 5,4 млн одам бор.
Бироқ фақатгина шол бўлиб қолганларга ёрдам беришнинг ўзи Маскнинг мақсади бўлмаслиги, балки бу узоқ муддатли ёввойи амбицияларга эришиш йўлидаги шунчаки бир қадам бўлиши мумкин.
Маскнинг мақсади хавфлими?
Илон Маскнинг мақсади каттароқ. Аввалроқ ўзи маълум қилганидек, инсониятнинг сунъий интеллект билан бирлашишига эришиш. Шунда СИ тараққий этгани сари инсон ҳам "орқада қолиб кетмайди".
Бу технологик тараққиёт маълум хавфларга ҳам олиб келишини тушуниш лозим. Neuralink компаниясининг собиқ ходимлари, бу соҳадаги экспертлар компания сунъий интеллект билан уйғунлик йўлида потенциал хавфли ёндашувни танлаганидан хавотир билдиряпти.
Уларга кўра, имплантлар мияга зарар етказиши ( афтидан, ҳайвонлар билан бўлган тадқиқотларда бу кузатилган) мумкин.
Бироқ Neuralink бу изоҳга жавоб бермаган.
Умуман, жамият учун Neuralink компаниясидан ҳам ташқарига чиқадиган ахлоқий хавфлар ҳам мавжуд. Бир қатор компаниялар инсон миясига уланадиган технологияни ишлаб чиқмоқда, бу бизнинг онгимизда нималар содир бўлаётганини декодлаши мумкин ва ақлий махфийликни бузиши, авторитар кузатувни кучайтириши мумкин. Биз содир бўлаётган воқеаларга ўзимизни тайёрлайверишимиз керак.
Ўтган йили март ойида мингдан ортиқ экспертлар қатори Илон Маск ҳам сунъий интеллект сабаб цивилизация устидан назоратни йўқотиш хатари туфайли очиқ хат имзолаган эди. Мактуб муаллифларининг фикрига кўра, ҳатто «қудратли рақамли онг»ни яратувчилар ҳам уларни бошқара олмайди ва замонавий сунъий интеллект тизимлари одамлар билан рақобатлаша бошлайди. Шунинг учун хавфсизлик протоколлари ўрнатилгунга қадар сунъий интеллектни ишлаб чиқариш жараёни тўхтатиб турилиши керак деган фикр илгари сурилганди.
Илон Маскнинг ўша мактубни имзолаган бошқалардан фарқи шундаки, унинг фикрига кўра, хавфнинг олдини олиб бўлмаса, унда унга қўшилиш керак.
Қандай қилиб?
Илон Маск фикрига кўра, сониясига триллион бит тезликда маълумот узатадиган сунъий интеллект сониясига 39 бит секунд тезликда мулоқот қила оладиган одамга жуда баланддан қарай бошлайди, сунъий интеллект учун биз, яъни одамлар фойдасиз бўлиб туюла бошлаймиз. Бироқ биз ҳам уларга ўхшай бошласак бундай бўлмайди.
Бунинг учун эса Илон Маскнинг фикрига кўра, одамлар ҳам СИ билан бир хил тезликда фикрлай олиши керак.
Сал олдинроққа ўтиб фикрлаб кўрсак, шунда компютерлар миядан маълумот олиб ўқиш тезлигига ўтганини кўриш мумкин. Бу, аслида, Илон Маскнинг мия чиплари билан шуғулланувчи компанияси Neuralinkʼни ҳаракатга келтирган ғоя ҳисобланади.
Neuralink қурилмаси 1024 электрод билан жиҳозланган мия имплантацияси бўлиб, у кўплаб нейронлардан сигналларни қабул қила олади. Қанчалик кўп электрод бўлса, шунчалик кўп нейронларни тинглаш мумкин ва кўпроқ маълумот олиш имкони бўлади. Бундан ташқари, қурилма ушбу нейронларга қанчалик яқин бўлса, маълумотлар сифати шунчалик юқори бўлади.
Neuralink қурилмаси эса нейронларга жуда яқин жойлашади. Компаниянинг уни имплантация қилиш тартиби бош суягида тешик очиш ва мияга кириб боришни талаб қилади.
Аммо бунинг учун камроқ экстремал усуллар ҳам мавжуд. Бошқа компаниялар буни исботламоқда. Neuralink инсоннинг жисмоний имкониятини тиклаш учун мия-компютер интерфейси устида ишлаётган ягона компания эмас.
Synchron, Blackrock Neurotech, Paradromics ва Precision Neuroscience каби компаниялар ҳам шу иш устида ишламоқда. АҚШ армияси ҳам бу билан шуғулланмоқда.
Охирги йилларда фалаж инсонларнинг миясидаги фикрларни нутққа айлантириб берадиган имплантларга оид тадқиқотларнинг сарлавҳалари кўплаб эълон қилиняпти. Масалан, Марк Цукербургга тегишли Мета компанияси ҳам инсон нейронларидан фикрларни ўқиб олиб уларни тўғридан тўғри фикрга айлантирадиган мия-компютер интерфейси устида ишлаётганини маълум қилган.
Neuralink ҳозирги ёндашувини танлагунга қадар — бош суягида тешик очиш орқали имплантация қилиш варианти — бошқачароқ вариантни илгари сурганди. Унга кўра, бу ёндашув томир ичидан имплантни юборишдан иборат бўлган. Яъни бунда артерия орқали мияга қурилма етказиб берилиши керак эди.
Бироқ 2019 йилда Neuralink бу ёндашувни рад этиб, "ипларни" тўғридан тўғри мияга жойлаштирадиган мураккаб жарроҳлик амалиётини танлади.
Агар томир орқали ҳам имплант жойлаштириш имкони бўлса, нега ундан мураккаброқ мия жарроҳлиги усули танлангани ҳақида Neuralink изоҳ бермаган. Лекин миядаги жарроҳлик сабаб мияда яллиғланиш, чандиқ тўқималари пайдо бўлиши каби хавфлар ҳам бор.
2018 йилда Neuralink компаниясида томир орқали имплант ўрнатиш лойиҳасига раҳбарлик қилган Хиробуми Ватанабега кўра, компаниянинг нозикроқ усулни танлаганининг сабаби имкониятларни максимал кенгайтиришдан иборат, кўпроқ электрокод билан ўтказувчанликни оширишга қаратилган.
Жамият мезонлари бузиладими?
Neuralink компанияси ўзи операция ўтказадиган одамларга нисбатан содир этиши мумкин бўлган жисмоний таъсирдан ташқари мия-компютер интерфейс технологияларининг хавотирга тушишга сабаб бўладиган жамият учун хавфлари ҳам бор.
Агар Маск даъво қилганидек, бу технологиялар миямизга мислсиз даражада кириб бориб, унинг ичидаги ҳамма нарсани ўқиш имконига эга бўлса, бунинг оқибатларини ҳам ҳисобга олиш зарур. Баъзи нейроэтиклар бу имкониятдан нотўғри мақсадларда фойдаланиш хавфи шунчалик каттаки, олдинга силжиш учун нимадир қилишдан олдин инсон ҳуқуқларини янгилаш керак деб ҳисоблайди.
Сабаби унутмаслик керакки, инсоннинг мияси — махфийликнинг энг охирги чегарасидир. Улар бизнинг шахсиф идентификаторларимиз ва ҳали ҳеч ким билмайдиган фикрларимиз яшайдиган жойдир. Агар бош суягимизни ичидаги шу 3 фут шилимшиқ жисмга ҳам эгалик қилолмасак, бу нима гап ахир?
Бироқ аллақачон шу махфий ҳудудга киришга ҳаракатлар бошланиб кетган. Хитой ҳукумати баъзи ходимларнинг ҳиссий ҳолатини билиш мақсадида уларнинг бошига қалпоқ кийдириб, мия тўлқинларини ўқишни йўлга қўйган. АҚШ ҳарбий кучлари эса аскарларни ҳушёрликка ундайдиган нейротехнологиялардан фойдаланади.
Дунё бўйлаб баъзи полиция бўлимлари "мия бармоқ излари" технологиясини ўрганмоқда. Бу технология биз ўзимизга таниш ҳиссиёт билан учрашганимизда миямизда автоматик равишда содир бўладиган жавобларни таҳлил қилади. Ғоя шундаки, бу полицияга гумонланувчининг миясини сўроқ қилишга имкон беради. Уларнинг мия жавоблари ўзлари танимайдиган юзлар ёки ибораларга нисбатан таниган юзлар ёки ибораларга қараганда кўпроқ салбий бўлади. Мия бармоқ изларини олиш технологияси илмий жиҳатдан шубҳали бўлса-да, Ҳиндистон полицияси уни 2003 йилдан бери ишлатиб келмоқда, Сингапур полицияси эса 2013 йилда сотиб олди, Флорида штат полицияси 2014 йилда ишлатиш учун шартнома имзолади.
Тушунарлироқ бўлиши учун айтиш мумкинки, бу каби технологиялар даврида миянгиз ортиқ шахсий бўлмай қолади. Ундаги маълумотларни ўқиш мумкин.
Бундан ташқари, мутахассислар Neuralink каби компаниялари томонидан яратилаётган қурилмалар ҳакерлик ҳужумига мойил бўлишидан ҳам хавотирда. Масалан, агар сиз бундай қурилмани ишлатаётган бўлсангиз ва ёвуз ниятли шахс Bluetooth алоқасини ушлаб, миянгизга борадиган сигнални ўзгартириб, сизни янада кўпроқ депрессияга солса ёки итоаткор қилиш учун фойдаланса нима бўлади?
Мавзуга оид
11:23 / 26.12.2024
Дунё электрсиз қолади, сунъий идрок одамлардан ўзиб кетади: Илон Маскнинг 2025 йил учун прогнозлари
20:07 / 16.12.2024
WSJ: Илон Маск ўз компанияси АҚШ ҳарбийлари ва разведка топшириғи билан космосга нималар жўнатаётганини билмайди
22:55 / 11.12.2024
Илон Маск 400 миллиард доллардан ортиқ бойликка эга дунёдаги биринчи одамга айланди
17:25 / 03.12.2024