Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маск ўзининг одамсимон Optimus роботи қашшоқликни йўқ қилишини айтди
Унинг янги версияси 2026 йил 1 чорагида тақдим этилиши кутилмоқда.
Илон Маск Tesla компаниясининг одамсимон Optimus роботи қашшоқликни йўқ қилиш ва ҳар бир кишини тиббий ёрдам билан таъминлаш имконини беришини айтди.
«Optimus қашшоқликни бартараф этади ва барча учун умумий юқори даромадни таъминлайди», деб ёзди Маск ўзига тегишли Х ижтимоий тармоғида.
Optimus - Маскка тегишли Tesla компанияси томонидан ишлаб чиқилган одамсимон робот. Унинг биринчи прототипи 2022 йил октябрь ойида тақдим этилган. Роботнинг Optimus Gen 2 деб номланувчи кейинги версияси 2023 йил декабрь ойида намойиш этилган. Маск янги версияни 2026 йил 1 чорагида тақдим этишга ваъда берди.
Tesla бу оммавий ва арзон одамсимон робот бўлиб, кундалик ишларда одам ўрнини босишини ваъда қилмоқда. Маск ҳатто узоқ муддатли истиқболда бундай роботлар «смартфондан ҳам арзонроқ» бўлиши мумкинлигини айтган.
Мавзуга оид
00:48 / 11.01.2026
Хитой компанияси одамсимон роботлар сотиш бўйича дунёда етакчи бўлди
14:18 / 02.01.2026
2025 йил якунлари: 302 минг оила камбағалликдан чиқди
20:18 / 26.12.2025
IT соҳасидаги топ-10 миллиардернинг бойлиги сунъий интеллект туфайли кескин ошди
07:59 / 22.12.2025