Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда Франция ОАВни ривожлантириш агентлигининг медиа форуми бошланди
Марказий Осиёда илк марта ўтказилаётган минтақавий форумда дезинформация, медиасаводхонлик, ОАВни молиялаштириш каби мавзулар муҳокама қилинади. Президент матбуот котиби Шерзод Асадов форум очилишида нутқ сўзлади.
Фото: Президент матбуот хизмати
Бугун, 6 май куни Франциянинг ОАВни ривожлантириш агентлиги (CFI) ва Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан ташкил этилган журналистлар минтақавий форуми бошланди.
Марказий Осиёда биринчи марта ўтказилаётган, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Франция мутахассислари ва экспертларини тўплаган форум дезинформация, медиасаводхонлик, журналистика этикаси, ОАВни рақамлаштириш ва молиялаштириш каби бугунги тез ўзгариб бораётган дунёда муҳим аҳамиятга эга масалалар муҳокамасига бағишланган.
Форум очилишида Ўзбекистон президентининг матбуот котиби Шерзод Асадов, Франциянинг Ўзбекистондаги элчиси Орелия Бушез ва бошқалар сўзга чиқди. Асадов ўз нутқида бу муҳим тадбирни ташкил этгани учун ҳамкорларга миннатдорлик билдирди, иштирокчиларга муҳокамалар унумли, тажриба алмашинуви самарали бўлишини тилади.
6 майда бошланган анжуман 8 май куни якунига етади.
Маълумот учун, CFI – Canal France International 1989 йилда Африканинг француз тилида сўзлашувчи қисмларида телевизион дастурларни йўлга қўйиш мақсадида ташкил этилган, 2010 йилга келиб Франция ҳукумати қошидаги ОАВни қўллаб-қувватловчи агентлик сифатида фаолият юрита бошлаган. Ташкилот Франция ташқи сиёсатида ҳамкор давлатлардаги сўз эркинлиги ва мустақил оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлашда иштирок этади.
Мавзуга оид
19:03 / 07.05.2026
Отабек Бакиров: “Ёлғон ахборот тарқатиш ҳақидаги модда сўз эркинлигини торайтиряпти”
15:24 / 07.05.2026
Блогер Отабек Бакировга нисбатан маъмурий иш тугатилди
08:21 / 07.05.2026
Франциянинг 71 ёшли собиқ президенти қамоқдан озод этилди
11:50 / 03.05.2026