Ўзбекистон | 09:59 / 18.05.2024
8781
2 дақиқада ўқилади
Реклама

“Ўзбекинвест” томонидан компания ташкил этилганининг 30 йиллигини нишонлаш доирасида хорижий ҳамкорлар иштирокида суғурта бўйича маҳорат дарслари ташкил этилди

Бу йил “Ўзбекинвест” суғурта компанияси тарихидаги муҳим воқеа – 30 йиллигини нишонламоқда. Бундан 30 йил муқаддам, 1994-йил 13-апрелда, мустақилликнинг дастлабки даврида, Ўзбекистон жаҳон давлатлари билан савдо ва сармоявий алоқаларни тизимлаштиришдаги илк қадамларини қўяётган бир пайтда “Ўзбекинвест” миллий суғурта компанияси ташкил этилган эди.

Фото: Ўзбекинвест

2024-йил 17-май куни Hilton Tashkent city меҳмонхонасида “Ўзбекинвест” компанияси ўз ташкил топганининг 30 йиллигини нишонлаш доирасида суғурта бўйича маҳорат дарсини ташкил этди. Маҳорат дарсига таклиф этилган маърузачилар AON Central and Eastern Europe (Буюк Британия) ва Lockton Limited (БАА) каби компанияларнинг юқори бошқарув мутахассислари бўлди.

Суғурта соҳасидаги халқаро тажрибага бағишланган маҳорат дарсларини ўтказишдан асосий мақсад – бу компания ходимларини хорижий компанияларда суғурта соҳасида қўлланилаётган илғор услуб ва ёндашувлар билан яқиндан таништириш эди.

Тадбир давомида Ўзбекистонда молия бозори аниқ бир мақсадга қаратилганлиги, жадал ривожланаётганлиги ва бунинг учун барча шарт-шароитлар яратилиб берилаётганлиги таъкидлаб ўтди. Шунингдек, маҳорат дарси иштирокчиларига “Ўзбекинвест” компаниясининг асосий кўрсаткичлари, компаниянинг халқаро фаолияти тўғрисидаги маълумот, шунингдек, мутахассисларнинг малакасини узлуксиз равишда ошириб бориш “Ўзбекинвест” компанияси ривожланишининг асосий стратегияси эканлиги ҳақида маълумот берилди.

Тақдимот давомида маҳорат дарслари маърузачилари Буюк Британияда қурилиш-монтаж таваккалчилигини суғурталашнинг ўзига хос хусусиятлари, шунингдек, БААда давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини суғурталаш тажрибаси ҳамда Ўзбекистон суғурта бозоридаги янги йўналиш ҳисобланган санъат асарларини суғурталаш ҳақида сўзлаб бердилар.

Бундай тадбирларнинг Ўзбекистонда ўтказилиши халқаро тажрибани ўрганиш, иқтисодий ривожланишни ҳисобга олган ҳолда амалий ечимлар ишлаб чиқиш, замонавий ИТ-технологиялар, аҳоли эҳтиёжларини қондириш ва суғурта маданиятини юксалтиришга қаратилган рақамли ечимларни ишлаб чиқишга хизмат қилмоқда.

Колл-марказ: (+998) 71−207−60−00, 1160

Сайт | Facebook |Instagram | Telegram | YouTube

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид