Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроил 1 июндан бошлаб мамлакатга кириш учун электрон рухсатнома жорий қилади
Электрон рухсатнома визасиз мамлакатлардан келадиган сайёҳлар учун амал қилади. Ўзбекистон уларнинг қаторига кирмайди.
Исроил 1 июндан бошлаб визасиз мамлакатлардан келадиган сайёҳлар учун электрон кириш рухсатномаларини жорий қилади. Бу ҳақда «Голос Израиля» хабар берди. Визасиз давлатлар қаторига Россия, Украина, Беларус, АҚШ, Европа Иттифоқи давлатлари ва бошқалар киради. Ўзбекистон ва Исроил виза режимига эга.
Янги тизимга кўра, визасиз режим ўрнатилган мамлакатлардан келган сайёҳлар киришга рухсат олиш учун олдиндан махсус шаклни онлайн тўлдириши керак бўлади.
Аввалроқ, апрел ойида Исроил туризм вазирлиги Electronic Travel Authorization (ETA) тизими жорий этилишини маълум қилганди.
Электрон виза учун 25 шекел (тахминан $7) тўлов олинади. Аризага халқаро паспорт сканери, икки томонлама авиачипта, саёҳат тиббий суғуртаси ва Исроилга саёҳат мақсади ҳақида умумий маълумотни ўз ичига олган ҳужжат илова қилиниши керак.
Ариза 48 соат ичида кўриб чиқилади. Берилган виза икки йил давомида амал қилади.
Таъкидланишича, янги электрон рухсатномалар Исроилга келганда виза олиш учун бир неча соатлик навбатларни бартараф қилиш мақсадида жорий этилмоқда.
Мавзуга оид
09:17 / 20.06.2026
ОАВ: Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўртасида сулҳ тузилди
17:56 / 19.06.2026
«Трамп сизнинг ягона иттифоқчингиз» – Вэнс ҳам Исроилни танқид қилди
14:15 / 18.06.2026
Ливанга яна ҳужум бўлса, келишув тақдири сўроқ остида қолади – Умрбек Юсупов
09:25 / 18.06.2026