Жаҳон | 14:59 / 28.05.2024
3630
3 дақиқада ўқилади

Белгия Украинага 30 та F-16 қирувчи самолётини топширади

Белгия ва Украина 10 йиллик хавфсизлик шартномасини имзолади. Ҳужжат жорий йилда Украинага ҳарбий ёрдам сифатида 977 миллион евро ажратиш ва 2028 йилгача 30 та F-16 самолётини топширишни назарда тутади.

Фото: X / alexanderdecroo

Украина ва Белгия хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва Киевни Россия ҳужумини қайтаришда узоқ муддатли қўллаб-қувватлаш бўйича икки томонлама шартнома имзолади. Бу ҳақда 28 май, сешанба куни Белгия бош вазири Александр де Кроо ва Украина президенти Володимир Зеленский Х ижтимоий тармоғида хабар берди. Украина президенти Брюсселга расмий ташриф билан келган. 

Иккала сиёсатчининг сўзларига кўра, ҳужжатда Белгиянинг жорий йилда Украинага 977 миллион евро миқдорида ҳарбий ёрдам кўрсатиши, шунингдек, Белгиянинг Киевни 10 йил давомида қўллаб-қувватлаш мажбурияти кўзда тутилган. 

«Шартнома Белгиядан ўз вақтида ёрдам, замонавий зирҳли техника, Украина ҳаво кучлари ва ҳаво мудофааси эҳтиёжларини қондириш, денгиз хавфсизлиги, миналардан тозалаш, артиллерия ўқ-дориларини етказиб бериш бўйича коалицияда иштирок этиш, шунингдек, ҳарбий тайёргарликни кафолатлайди», деди Зеленский баёнотида. 

Зеленский: Дастлабки F-16 бу йил Украинага етиб келади 

Бундан ташқари, Белгия, келишувга кўра, Украинага 2028 йилгача 30 та F-16 қирувчи самолётини беради, деди сешанба куни Белгия ташқи ишлар вазири Хожа Лабиб RTL радиосига. Зеленскийнинг сўзларига кўра, биринчи самолётлар жорий йилда Украинага етиб келади. Ҳужжатда биринчи марта Белгия Киевга юборадиган қирувчиларнинг аниқ сони кўрсатилган. 

Шартномада Белгия расмийларининг Россия музлатилган активларидан маблағларни Украинани қўллаб-қувватлаш учун ишлатиш истаги ҳам баён этилган. «Украина учун Белгия жамғармаси ва бошқа маблағлар, хусусан, Белгия корпоратив солиқлари томонидан молиялаштириладиган, Euroclear марказий қимматли қоғозлар депозитарийсида сақланадиган ҳамда музлатилган Россия активларидан олинган фойда Украинага доимий ҳарбий ва фуқаролик ёрдамини кўрсатишга хизмат қилади», - дейилади ҳужжат матнида.

Бир кун аввал Зеленский Испанияга ташриф буюрди ва у ерда ҳам икки томонлама хавфсизлик шартномасини имзолади. Испания ҳукумати Украинага бир миллиард евро миқдорида ҳарбий ёрдам тўғрисида ваъда берди. 

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Янгиланган Open билан харидлар янада қулайроқ!

Synergy PharmCo Gricar Chemical SRL Италия фармацевтика заводи билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда